Get Mystery Box with random crypto!

Зартепа махалласи

Telegram kanalining logotibi zartepa_mahallasi — Зартепа махалласи З
Telegram kanalining logotibi zartepa_mahallasi — Зартепа махалласи
Kanal manzili: @zartepa_mahallasi
Toifalar: Telegram , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 338

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-12-11 19:53:10
422 viewsТурапов Абдувохид, 16:53
Ochish/sharhlash
2022-12-11 19:53:10
402 viewsТурапов Абдувохид, 16:53
Ochish/sharhlash
2022-12-11 19:53:10
391 viewsТурапов Абдувохид, 16:53
Ochish/sharhlash
2022-12-11 19:53:10
392 viewsТурапов Абдувохид, 16:53
Ochish/sharhlash
2022-12-11 19:53:09
399 viewsТурапов Абдувохид, 16:53
Ochish/sharhlash
2022-12-11 07:21:29 Учкизилда яшовчи Нарзулла бобо Суфиевнинг турмуш уртоги Нози мома вафот этибди. Дафн этиш маросими соат 12да. Хужарушнойи ота кабристонига олиб келинади экан.
659 viewsТурапов Абдувохид, 04:21
Ochish/sharhlash
2022-12-05 04:52:58 ​​ БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОН

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.

Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради.

Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.

Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб, йиғлади.
Чолнинг унга раҳми келиб, уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.

Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди. Унда, қиёмат қоим бўлганди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди.
Бой Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавҳидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.

Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди.

— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.

У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим.
Росулуллоҳ:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.

Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!

@dunyoningishlar
278 viewsТурапов Абдувохид, 01:52
Ochish/sharhlash
2022-12-04 04:36:48 3 декабр. Имкониятлари чекланганлар куни билан. Махалламизда яшовчи имконияти чекланган фукароларни табриклайман.
717 viewsТурапов Абдувохид, 01:36
Ochish/sharhlash
2022-11-30 08:43:41 Сепма богланган макка беда 500 бог ва йуничка беда 200 бог бор. Олувчилар 932215901 га боглансин.
479 viewsТурапов Абдувохид, 05:43
Ochish/sharhlash
2022-11-23 15:57:31 Махалладошимиз Чориев Фахриддин ака Азизкуловичнинг кизи вафот этибди. Дафн этиш маросими эртага соат 9да. Мулжал Термиз тумани Янги ер махалласи мулжал центр камазга етмасдан чапга бурилади. Хужарушнойи ота кабристонига дафн килинади.
1.0K viewsТурапов Абдувохид, 12:57
Ochish/sharhlash