2022-12-17 07:01:28
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг тегишли буйруғиги асосан,
Хурсанов Бахтиёр Нурқобилович “Surxon Dori-Darmon” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди. У шу кунгача Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Б.Хурсанов 1969 йилда Термиз туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи, молиячи.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят молия бошқармаси бошлиғи, Ангор тумани ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимларда ишлаган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram
| YouTube | Web-site
92 viewsТурапов Абдувохид, 04:01