Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Калгарида қарийб 40 см қор ёғиб, шаҳар тарихида январь ой | Замбаракнинг ўқи

Кеча Калгарида қарийб 40 см қор ёғиб, шаҳар тарихида январь ойида кунлик ёққан қор миқдори бўйича мутлақ рекордни янгилади. Ҳали январь ойининг бир кунида шаҳарда бунча кўп ёғмаган экан.

Ўзиям кундузи тинмай ёғди. Мен ҳам тинмай — 4 марта қор курадим.

Қор ёғиб тургандаям курайдими, деб сўрашингиз мумкин. Ҳа, агар 40 см қорни биттада курамоқчи бўлмасангиз, қор ёғаётган пайтдаям, кўп йиғилиб кетмасидан, тез-тез кураб туриш керак.

Бугун эрталаб туриб, ойнадан мўраладим: тротуарлар оппоқ. “Кофемни ичволай, кейин яхшилаб қўшниларникиниям кураб қўяман” дедим. Кофе қилдим, ичдим, кўчага чиқсам, қўшним аллақачон бизнинг ва яна бошқа қўшниларнинг тротуарини кураб қўйибди, чаққон. Мен ўзимизнинг йўлакни кураб, тозалаб қўйдим.

Эрталабдан қор курашни ёқтираман. Уйқуни қочириб, энергия беради.

Суратда: кеча тунда ёғаётган қор.

@zambarakning_oqi