Get Mystery Box with random crypto!

Бир муштарийимиз Хеллоуинни болаларим билан нишонлаётганим ҳақ | Замбаракнинг ўқи

Бир муштарийимиз Хеллоуинни болаларим билан нишонлаётганим ҳақидаги пост тагига мана бундай изоҳ қолдирибди:

“Угиллариз вояга етганда, шу байрамни нишонлаб хато килишганини англаб етишади. Кеннайига хам койил колмадим.”

Мана шу гап кўнглимга ботди, негадир. Қаттиқ ботди. Етти ёт бегона одам, ҳеч қандай иккиланишсиз, ҳеч қандай асоссиз “ҳали абжағинг чиқади” дегани ғалати туюлди қандайдир.

Агар ростдан ёмон иш қилган бўлсам, айбларимни кўрсатиб, исботлаб берган бўлганида эди, хафа бўлмасдим. Аксинча, раҳмат айтиб, ўз устимда ишлардим.

Тўғри, комментларни ўзим очиб қўйганман, лекин бунақа ғалати изоҳларни кўтаролмаяпман. Қаричилик қурсин.

Тўғри, блокдан осон иш йўқ. Лекин шу одамниям тушунгим келди, нима сабабдан шунақа фикрларкин?..

Келинглар, ундан кўра дуо қилайлик, ҳаммамизнинг фарзандларимиз, ақлли, меҳрибон ва албатта ҳур фикрли бўлишсин.

@zambarakning_oqi