Get Mystery Box with random crypto!

Хеллоуин ҳақидаги постларим тагига битта пост улашишибди, “Наб | Замбаракнинг ўқи

Хеллоуин ҳақидаги постларим тагига битта пост улашишибди, “Набираларимиз зое бўлмасин” деган.

Постда Ғарбга пул учун кўчиб кетмаслик, у ерда болалар диндан чиқиши, кейин бунинг гуноҳи сизга бўлиши ҳақида гап кетган.

Унда “Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади”. Лекин гап қайси давлат экани ҳақида айтилмаган.

“Фарзандларингизни сақлаб қолинг!” деб якунланган постда, менинг тушунишимча, “чириган Ғарбда болаларингиз диндан чиқади, уёққа борманг” деган мессеж ётибди.

~~~

Мана шу постни улашаётганлар — кўзингларни очинглар. Наҳотки иккиюзламачиликни, манипуляцияни кўрмаяпсизлар?

Сизнинг душманингиз Ғарб, Хеллоуин, элгебете, яна бир нарсалар эмас. Сизнинг душманингиз коррупция, непотизм, авторитаризм, ва ҳ.к. ва ҳ.к. Шунча нафрат, кучни Ғарбга эмас, коррпуционер, соққага сиғинадиган амалдорларга қаратинг.

Соққачи амалдорлар ҳар куни сизни алдаяпти, ҳар куни сиз пешона терингиз билан топган пулингизни емиряпти. Дарахтларни кесиб, экологиянинг расвосини чиқариб, сиз ва болаларингиз ҳаётини ўғирлаяпти.

Лекин негадир сиз, постни тарқатувчилар, чинакам душманларингиз эмас, балки эътиборингизни чалғитиш учун яратилган сохта душманларингизга қарши курашяпсиз. Фарзандингиз диндан чиқиб кетишини хоҳламасангиз, онасини қорнидалигидан бошлаб, гўрга киргунигача пора беришни тўхтатинг. Соққа устига қурилган, миллий мафкураси доллар бўлган жамиятни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.

Ўзгартиролмаяпсизми, унда суринг. Акс ҳолда муаммоларингизни бировларга тўнкаманг.

Битта нарсани қайтаравериб чарчадим, тўғриси.

@zambarakning_oqi