Get Mystery Box with random crypto!

test

Telegram kanalining logotibi zafarblog — test T
Telegram kanalining logotibi zafarblog — test
Kanal manzili: @zafarblog
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 177
Kanalning ta’rifi

Zafar-Biznes bloger
Bizning xizmatlar:
-Biznes reja tuzish
-Konsultatsiya
-Uskunalar
Reklama va hamkorlik: @Reklom_sahifa
Admin: @Zafomonov
Tayyor biznes rejalar: @biznesrejalarbozor
Youtube: Zafar times

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2022-09-05 07:22:26
#Биласизми

2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўлайдиган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида етиштирган қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ва сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм субсидия берилади.

Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш
@ZAFARBLOG
510 viewsZafar, 04:22
Ochish/sharhlash
2022-09-05 04:30:25
Mashennikla ko'pincha......

@ZAFARBLOG
61 viewsZafar, 01:30
Ochish/sharhlash
2022-09-05 03:45:05 Ҳиндлар ва IT.

Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор.

1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.

2. Текин таълимнинг ўзи етарли эмаслигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.

3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.

4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилмоқда, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.

5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимлари орқали пул топишни ўргатиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишмоқда.

Натижа:

1. Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex

@ZAFARBLOG
111 viewsZafar, 00:45
Ochish/sharhlash
2022-09-05 03:01:26
Мақсад сари интилишда буни унутманг!

@ZAFARBLOG
121 viewsZafar, 00:01
Ochish/sharhlash
2022-09-04 20:44:04
DIQQAT!

Angor tumani "Kattaqum" mahallasida qurilishi rejalashtirilgan "Stone City Energy" МЧЖ ХК tomonidan issiqlik elektr stansiyasi Stone malakali ishchilar qabul qilishi munosabati bilan Angor tumani "Ishga marhamat" monomarkaziga quyidagi yo'nalishlar bo'yicha o'qishga taklif qilamiz:

1.Suvoqchi-bo'yoqchi
2.Santexnik
3.Payvandchi
4.G'isht teruvchi
5.Elektrik
6.Bruschatka teruvchi
7.Tikuvchilik
8.OShpaz-qandolatchi
9.Kompyuter savodxonlig
10. Web dasturlash
11. Buxgalteriya o'rta malakali
12.Traktorchi
13.Xorijiy tillar
14.Issiqxona
va boshqa yo'nalishlar.

SHOSHILING! Suhbat 5-sentabrdan boshlanadi.
Tel: (99) 035-45-38
(91) 577-80-13
Murojaat uchun:
@Zafomonov ga yozing

Do'stlarga ulashing: https://t.me/Angormonomarkaz

Angor tuman „Ishga marhamat“ monomarkazi rasmiy sahifalari

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
364 viewsZafar, 17:44
Ochish/sharhlash
2022-09-04 16:00:39
#Биласизми

Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш.

Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредит олдида солидар жавоб беради.

Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

@ZAFARBLOG
329 viewsZafar, 13:00
Ochish/sharhlash
2022-09-04 15:11:26
Naslimizga tortamizmi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!
@ZAFARBLOG
336 viewsZafar, 12:11
Ochish/sharhlash
2022-09-04 14:06:26 Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади:

уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
кулолчилик.

2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно).

2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
иссиқхона;
паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
қуёнчилик;
асаларичилик;
балиқчилик;
боғдорчилик;
лимончилик;
гулчилик.

@ZAFARBLOG
648 viewsZafar, 11:06
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:15:31
Naslimizga tortamizmi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!
@ZAFARBLOG
478 viewsZafar, 10:15
Ochish/sharhlash
2022-09-04 12:16:08 Аёлларга “декрет” пули тўлаш бошланди. Қаерга ва қандай мурожаат қилиш лозим?

Фаолият туридан қатъий назар юридик шахс ташкил қилиб, фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга “декрет” пулининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади. Умумий тартиб Меҳнат кодексига асосан ишлайди. Дeйлик аёлнинг иш стажи ва ойлик маошини инобатга олган ҳолда, унга “декрет” пули 6 миллион сўм чиқади – шу сумманинг 2 миллион сўми давлат томонидан компенсация қилиб берилади. Қолган қисмини тадбиркор ўзи тўлаб бериши керак.

Бу тартиб барча ҳомиладор аёллар учун амал қиладими?


Йўқ, бунда ўзига яраша талаблар бор. Булар:
• Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
• Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
• Шунингдек, 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
• Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.

Шу категорияларга тўғри келган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

Ҳеч қаерга мурожаат қилиш шарт эмас, жараён про-актив (электрон кўрсатиладиган хизмат) тарзда амалга оширилади. Аёлларимиз “декрет”га чиқишдан олдин хоҳлайдими, йўқми, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиб, “болничный лист” олишади. Тиббиёт муассасаларида айти ҳамширалар бор, улар бюллетен беришдан олдин аёлимизни ягона ижтимоий ҳимоя реестрига алоҳида рўйхатдан ўтказишади. Битта илтимосимиз бўларди, аёлларимиз айти ҳамширалар исм-фамилия ва телефон рақамларини сўраб рўйхатга олганда, тўғри маълумот беришлари лозим.

Нафақа қандай шаклда тўлаб берилади?

Агар аёлда пластик карточкаси бўлса, охирги транзакцияси 60 кундан ошмаган карточкасига пул ташлаб берилади. Агар унда картаси бўлмаса ёки охирги транзакция муддати 60 кундан ошиб кетган бўлса, картага ташлаб берилмайди. Бундай ҳолларда, ўзига яқин “Халқ банки”га мурожаат қилиши кераклиги ҳақида смс боради. Бунда нафақа нақд пулда тўлаб берилади.

@ZAFARBLOG
648 viewsZafar, 09:16
Ochish/sharhlash