2022-09-03 13:55:02
ЁШ ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗ
30 ёшдан ошмаган ва янги турмуш қурган (Турмуш қурганига 3 йилдан ошмаганларга хам) ёшларга 33 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.
Ҳукумат 12.10.2021 йил кунги 637-сон қарори билан “
Темир дафтар” ва “
Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “
Ёшлар дафтари”
га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган ва ушбу низомга асосан мазкур кредитни ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.
Бу кредит хаммага бериладими ?
Йўқ, кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.
Бунинг учун иш хақиси бор шахс бўлиши керакми ?
Йўқ бунда сизга “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллик беради
Айнан кимлар у алохида тоифа деганингиз ?
улар
1) 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
2) янги (иккала томон хам биринчи марта) турмуш қурган;
3) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган шахслар
Банкка хужжат топшириб қўйиб бир йил кутмаймизми ишқилиб ?
Йўқ тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш бермаслик масаласини хал этади.
Бу кредит қанча муддатга берилади ва имтиёзли даври борми ?
Бу кредит 6 ой имтиёзли даври билан 20 йилгача муддатга берилади.
@ZAFARBLOG
739 viewsZafar, edited 10:55