Get Mystery Box with random crypto!

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза ке | YURIST MASLAHATI

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза келиб тушди?

Бугундан my.gov.uz порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш давлат хизматининг янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга тушганидан хабарингиз бор.

Соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза;
Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза қабул қилинган.

Маълумот учун: 2024-йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади.

Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди.

Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024-йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati