Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркор қамоқхонада вафот этди, бунга ким айбдор? Навоийлик | YURISTKADR

Тадбиркор қамоқхонада вафот этди, бунга ким айбдор?

Навоийлик 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов 26 апрель куни тергов ҳибсхонасида вафот этибди. Холиқовга нисбатан бир неча кун олдин жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган экан.

Ҳали айби тўлиқ исботланмаган фуқароларни қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқаришда судлар ҳали ҳам тергов органларининг измидан четга чиқиб кетолмаяпти.

ЖПКнинг 238-моддасига кўра эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда айбнинг оғирлиги, айбланувчининг шахси, машғулот тури, ёши ва оилавий аҳволидан ташқари, унинг соғлиғи ҳам ҳисобга олиниши лозим.

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, орадан 3-4 кун ичида тергов ҳибсхонасида вафот этяптими, демак, марҳумнинг соғлиғида жиддий муаммо бўлгани аниқ. Катта эҳтимол билан бу судга ҳам маълум бўлган бўлиши мумкин.

Шундай экан, марҳумни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган суднинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам обдон текширилиши лозим.

Одамнинг ҳаёти асло ўйинчоқ эмас.

@yuristkadr