Get Mystery Box with random crypto!

Олий суддаги чала ажримлар ҳақида. Янги суд ислоҳотидан кейин | YURISTKADR

Олий суддаги чала ажримлар ҳақида.

Янги суд ислоҳотидан кейин биз кутилажак адолатсизлик нуқтаси сифатида Олий судга киритилган тафтиш шикоятлари ўртадаги бир нафар судья томонидан асоссиз равишда қайтарилиши масаласини кўтаргандик.

Яъни, бунда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан киритилган тафтиш тартибидаги шикоятлар Олий суд тафтиш инстанцияси томонидан мазмунан кўриб чиқилмайди ва ўртадаги бир нафар судья томонидан тўлиқ ўрганмаган ҳолда шикоятни тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Биз айтган асосий муаммо мана шу эди.

Бир қатор йиғилишларда Олий суд раиси ўз судьяларини қаттиқ огоҳлантирганини ва тарафлар томонидан тафтиш шикояти киритилганда, агар уни кўриб чиқиш учун ўтказишга асос бўлмаса, судьянинг ажримида шикоятда кўрсатилган ҳар битта важга алоҳида-алоҳида тўхталиш, яъни асосланган ҳолда ажрим чиқариш шартлиги уқтирилганини эшитдик.

Агар ҳақиқатда ҳам шундай кўрсатмалар берилган бўлса, бугунга келиб Олий суд раҳбарияти қўйган бу кўрсатмалар у қадар ишламаяпти.

Олий суд судьяларининг айримлари шикоятни кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажримларида тарафларнинг тафтиш шикоятларида кўрсатилган энг асосий важларга тўхталмасдан, атайлабдан уларни эътиборсиз қолдирган ҳолда ажрим чиқармоқда. Агар бу важларга тўхталадиган бўлса, рад этиш ҳақида ажрим асоссиз ва бир тийинга қиммат бўлиб қоладида.

Ора-орада ана шундай чала ажримлар ҳақида маълумот бериб борамиз.

@yuristkadr