Get Mystery Box with random crypto!

6%ЛИК ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАДИМИ? Юрист телеграм 137-савол: | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

6%ЛИК ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАДИМИ?

Юрист телеграм 137-савол:


Ассалому алайкум. Корхонамизда 14 кунлик карантинда фукаролар бор. Корхонамизни айрим ходимлари ушбу фукароларга хизмат килмокда. Айримлари уйида. Маьмурият ходимлари яъни хисобхона кадрлар булими корхона енида бинода иш фаолиятини олиб бормокда. Саволим шуки шу холатда ойлик иш хаки кандок хисобланади. Карантиндаги фукароларга хизмат килаетган ходимларга канака тартибда ва корхона енида бинода ишлаетган ходимларга канака тартибда ойлик маош хисобланади.корхонанинг Хисобчилари ва кадрига хам карантрн даврида ишлаетгани учун 6 фоизлик кушимча туланадими. Жавоб ун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мурожаатингиздан тушунишимиз бўйича корхонада икки турли хил шароитларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида сўраб ўтгансиз. Саволингизда корхона фаолияти ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисида маълумот келтириб ўтмагансиз.

Негаки, ҳаммаси иш соҳасига боғлиқ. Масалан, тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий этилган. Бошқа ходимлар деганда давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик отрядлар таркибига жалб қилинган ходимлари тушунилади.

Демак, корхонангиз юқорида санаб ўтилган фаолият билан шуғулланадиган тақдирда, аниқроғи коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган бўлса қўшимча 6% миқдорда ҳақ тўлаб берилади. Албатта, корхонангиз молиявий аҳволи етарли даража яхши бўлса мазкур қўшимча тўловни ходимларга тўлаб беришингиз мумкин. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик отрядлар таркибига жалб қилинган ходимларига бериладиган қўшимча тўловларни молиялаштириш Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Иккинчи тоифадаги ходимлар, яъни карантиндаги фуқароларга хизмат кўрсатмайдиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби сақланиб қолади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram