Get Mystery Box with random crypto!

МИБ УЙ-ЖИҲОЗЛАРИНИ МУСОДАРА ҚИЛИШИ ҚОНУНИЙМИ? Юрист телеграм | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

МИБ УЙ-ЖИҲОЗЛАРИНИ МУСОДАРА ҚИЛИШИ ҚОНУНИЙМИ?

Юрист телеграм 135-савол:

Ассалому алекум худди шу масала юзасида саволим шундан иборатки мен оилада бир угилман ота-онам билан яшаеман оилалиман дадам хайдовчи булиб ишлайди МИБ дан келишиб 37,000,000сум зарарни ундириш махсадида мол-мулкни хатлаб мусодара килмокчи
Яни музлаткич,тилвизр канисанер,стенка диван-крисло вахокозо шуларни мусодара килишга хаклими?
Ахир бу нарсалар ота-онамга тегишлику
Давлат идораларидан келиб уй жихозларни мусодара килишлари мумкинми ота-онамга тегишли бу'лса хам?? Яшаятган уйимиз онамни номида
Мени номимда хеч нарса йу'к

Шунда хам уй жихозларни мусодара килишга хаклими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, қаратилиши мумкин деб ҳисоблаймиз, фақат бунда бир қатор ҳолатларни эътиборга олиш керак бўлади. Вазиятга батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон қарорига
ИЛОВАда ,,Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар" РЎЙХАТИ мавжуд.

Рўйхатнинг 2-бандида белгиланишича, қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлар, кийимларга:

а) ҳар бир шахсга кийимлар: кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин), битта қишлик костюм (аёллар учун — иккита қишлик кўйлак), эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун — иккита ёзлик кўйлак), ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун — иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол), узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига;

б) фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);

в) ҳар бир шахс учун мебель — биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;

г) болаларнинг барча жиҳозларига;

Шунингдек, қарздор ва унинг оиласи овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз санаб ўтган телевизор, кондиционер ва мебеллар (ҳар бир шахсга тўғри келадиган қисмидан ортиқчаси) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари рўйхатида келтирилмаган. Шунинг учун МИБ ходимларини ҳатти-ҳаракати қонуний деб ҳисоблаймиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram