Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗИМ МАКТАБДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ? Юрист телеграм 134-савол: | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

ҚИЗИМ МАКТАБДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Юрист телеграм 134-савол:

Ассалому алайкум, кизим инглиз тили факультетида 3курс талабаси, мактабда ишлаш хукига эгами?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, ишлаши мумкин деб ҳисоблаймиз.

,,Олий таълим тўғрисидаги" Низомда Бакалавриат – олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал назарий ва амалий билимлар берадиган таянч олий таълим ҳисобланиши, бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш таълим шаклида амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Низомнинг 11-бандида олий таълим тизими бакалавр ва магистратура босқичларга бўлиниши ҳамда ушбу таълим муассасига муваффвқиятли қабул қилинганларга ,,талаба" мақомига эга бўлиши белгиланган.

Олий таълим тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1222, 2003 йил 22 февраль) 50-бандига мувофиқ, ўқув юртида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтида олий таълим муассасасида ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашига рухсат этилади.

Шунга кўра, олий таълим муассасасида ўқиш билан бирга корхона, ташкилотларда ишлаш меҳнат қонунчилигида тақиқланмаган.

Бу иш жойи талаба учун тўлиқсиз иш вақти (тўлиқсиз иш куни) (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 119-моддаси) шарти билан асосий иш жойи бўлади. Меҳнат шартномасида унинг иш вақтини кўрсатиш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қизингиз ҳам бакалаврда ўқишини инобатга олсак, у ҳам бошқа таълим шаклида ўқийдиган талабалар қатори меҳнат қилиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram