Get Mystery Box with random crypto!

ЎТГАН ЙИЛЛАРДА БЕРИЛМАГАН ТАЪТИЛ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНМАЙДИМИ | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

ЎТГАН ЙИЛЛАРДА БЕРИЛМАГАН ТАЪТИЛ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Юрист телеграм 132-савол:

Ассалому алейкум ! Мен коллеж директориман, 2015 йилдан буён меҳнат таътилига чиқмаган эдим, шу йил 15 апрелдан таътилга чиқдим. Аммо ўтган йилларда берилмаган таътиллар учун компенсация тўланмади, шу тўғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар бирор-бир сабабларга кўра ходимга ўтган бир неча йил учун таътил берилмаган бўлса, улар "куйиб кетмайди" , ходим улардан фойдаланишга ҳақли.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация олишга ҳақлидир.

Демак, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўланАДИ, унгача эса бошқача тарзда фойдаланишингиз мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram