Get Mystery Box with random crypto!

МАШИНА ОЛИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ? Юрист телеграм 131-савол: 2-г | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

МАШИНА ОЛИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

Юрист телеграм 131-савол:

2-гурух ногиронлари машина олишда имтиёзларга эгами?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.

Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

Бироқ, амалдаги қонунчилигимизда ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли асосда автокредит бериш тўғрисида норма мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram