Get Mystery Box with random crypto!

Yurist Imomniyozov

Telegram kanalining logotibi yurist_imomniyozov — Yurist Imomniyozov Y
Telegram kanalining logotibi yurist_imomniyozov — Yurist Imomniyozov
Kanal manzili: @yurist_imomniyozov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.34K
Kanalning ta’rifi

Ishingda Allohdan qo`rqqanlar bilan maslahatlash!
©️Umar ibn Xattob (r.a.)
Murojaat uchun: @Savolberinguzbot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 15:20:58 ЭЪЛОН!!!

Yuristkadr жамоаси "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ва бу қонунни амалиётда қўллаш масаласи бўйича 3 кунлик ўқув-семинар дастурини ишлаб чиқди.

Ҳозирда ушбу дастур асосида давлат ташкилотларидаги раҳбар ходимлар, кадрлар хизмати ходимлари, юристлар ҳамда бошқа алоқадор мутахассислар иштирокидаги машғулотлар бошлашга тайёрмиз.

Телефон: 90-010-86-15

@yuristkadr
438 views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-24 20:22:15
Bugun Chilonzorda Andalus supermarketiga kirgandim. Qaymoq olayotib yaroqlilik muddatiga qarab koʻrdim.
Rasmda koʻrib turganingiz qaymoqning ishlab chiqarilgan sanasiga eʼtibor bering. Bu qaymoq 25.08.2022 sanada ishlab chiqarilgan.

Birinchi eʼtibor bermabman. Keyin kalendarga qarab koʻrdim. Bugun 24.08.2022 ekan. Hayron qoldim.

Manincha bu qaymoq kelajakdan kelganov

@yurist_imomniyozov
1.1K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:33:06 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

Ҳукумат қарори (468-сон, 22.08.2022 й.) билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:

жисмоний шахснинг шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – Ички ишлар вазирлиги;
юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
кўчмас мулкка оид маълумотлар – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Электрон маълумотлар банки давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.

Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди.

Мурожаатга асосан электрон маълумотлар банкида мавжуд маълумотлар нотариус ва (ёки) нотариал архив мудири томонидан тўғридан-тўғри ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
626 views04:33
Ochish/sharhlash
2022-08-24 06:26:16 ИШДАН БЎШАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАДА КЎРСАТИЛГАН УЗРЛИ САБАБ БУЙРУҚДА ҲАМ КЎРСАТИЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, яхшимисизлар. Ходим узрли сабабни асос қилиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзса, бу сабаб ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам кўрсатилиши шартми? Бугун шу бўйича юристимиз билан тортишиб қолдик. Сизнинг фикрингиз қандай?

ЖАВОБ.

Ҳа, кўрсатилиши керак. Асослашга ҳаракат қиламан. Сиз айтган вазият Меҳнат кодексининг 99-моддаси 5-қисмидаги қоида билан боғлиқ. Бунга кўра:

меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Яъни, агар ходим юқоридаги қавс ичида келтирилган узрли сабаблардан бирини асос қилиб, аниқ бир санада ишдан бўшатишни сўраса, иш берувчи у айтган муддатда, уни ишдан бўшатиб бериши керак бўлади.

Билганлар билади, аслида МК 99-модда 1-қисми бўйича ходим иш берувчини икки хафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ана ундан кейин ўз ташаббуси билан ишдан бўшай олиши мумкин. Агар МК 99-модданинг 5-қисмидаги сабабларни кўрсатса, ўзи айтган муддатда (2 хафтани кутиб ўтирмай) бўшаб кетишга ҳақли. 99-модда 5-қисмининг аҳамияти ва ходим учун фойдаси айнан мана шу.

Энди, асосий масалага ўтамиз. Ходим, ўз аризасида ишни давом эттира олиш имкони йўқлиги ҳақидаги аниқ бир сабабни, масалан олий ўқув юртига ўқишга кирганлигини кўрсатса, ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам бу сабаб кўрсатилиши керакми?

Бу саволга аниқ жавоб МК 107-модданинг 4-қисмида кўрсатилган ва унда мана бундай дейилган:

меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан унинг касаллиги, ногиронлиги, ёшга доир пенсияга чиқиши, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти ёхуд таянч докторантурага ёки докторантурага қабул қилиниши ва қонунчиликка кўра муайян имтиёзлар ва афзалликлар бериладиган бошқа сабаблар туфайли бекор қилинганда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда шу сабаблар кўрсатилади.

Кўрдингизми? Демак, ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги аризасида кўрсатилган узрли сабаблар уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам айнан кўрсатилиши лозим. Шунақа.

@yuristkadr
628 views03:26
Ochish/sharhlash
2022-08-23 15:08:58 #Адлия_хабари

Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинди: нималар ўзгармоқда?

Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0027-22-сон СанҚваН) Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди (104-сон, 19.08.2022 й.)

Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.

Ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:

умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;
марказлаштирилган сув таъминоти бўлмаганда, ички сув таъминоти артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланиш;
чиқинди майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналарнинг совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:

технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;
яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт:

заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши;
сочлар рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши;
тоза санитария кийимлари кийилиши;
қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
588 views12:08
Ochish/sharhlash
2022-08-23 07:29:33
Агреппина Шин томонидан ушбу масалада берилган баёнотга Анора Содиқова чиройли жавоб қайтарибди:

"Муносабат билдиргунча, саволга жавоб бермайсизми? Муносабат билан МТМ лардаги (боғча)ходимларининг аҳволини яхшилаб бўлармиди?
Агреппина Шинни ёзиб ўтирган вақтда икки оғиз интервьюга чақирдик рози бўлмади. Мажлисдан чиққач яна саволга тутдик имо-ишоралар билан яна қочиб қолди. Боғча опалар Агреппина Шин кийган костюм юбкани кийиш учун ярим йиллик ойлигини емай, ичмай йиғиши керак. У кийган туфли учун боғча опалар ярим йилдан ҳам кўпроқ ишлашларига тўғри келади. Аммо, бу тармоқни бошқараётган вазир хоним боғча опаларининг маоши камлиги юзасидан берилган саволга жавоб бергунча, ўзини оқлаб муносабат беришни тўғри, деб билади. Боғчадаги маош билан нима иши бор ўзини оқласа бўлди-да..."

@bahodirahmedoff
603 views04:29
Ochish/sharhlash
2022-08-22 16:05:51
#ochiq_muloqot

Давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Глава государства выдвинул инициативы по поддержке представителей сферы по 5 направлениям.

Первое направление - определение особого подхода к поддержке предприятий с разделением их на категории.

При этом предприятия будут классифицироваться по их годовому обороту и относиться к следующим категориям:

- субъекты с годовым оборотом до 1 миллиарда сумов - микробизнес;

- субъекты с годовым оборотом до 10 миллиардов сумов - малый бизнес;

- субъекты с годовым оборотом до 100 миллиардов сумов - средний бизнес.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
630 views13:05
Ochish/sharhlash
2022-08-22 16:02:26
#ochiq_muloqot

Бешинчи йўналиш тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалалари билан боғлиқ.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Шунингдек, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube | Instagram
544 views13:02
Ochish/sharhlash
2022-08-22 15:16:53
#Диққат

Ҳоким ёрдамчилари номидан фойдаланиб фирибгарлик қилинмоқда

Ҳурматли фуқаролар ҳоким ёрдамчиси номидан ҳаккерлар мабодо байрамга маблағ ажратамиз пластик рақамингизни ташланглар деса ишонманглар, бу ёлғон маълумот!

Ушбу хабарни барча группаларга юборинг, огоҳ бўлишсин!

@Yurist_Xizmati
499 views12:16
Ochish/sharhlash