Get Mystery Box with random crypto!

Алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни фақат она даволати | Yuridik maslaxatlar rasmiy

Алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни фақат она даволатиши керакми ?

Савол;
Оилам билан ажралишганмиз. Хозирги кунда бир нафар фарзандимга 243 минг сўм алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга бирярим миллион пул кетаркан. Менда шунча пул йўқ. Мен турмуш ўртоғимдан фарзандимни даволатиш учун пул талаб қилишга ҳақлиманми ?

Жавоб;
Оила кодексининг 103-моддасида ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт эканлиги белгиланган.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Бу нима дегани ? Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни даволатишга кетадиган харажатлар учун фақат у билан бирга яшаётган она эмас ота хам моддий томондан масъул дегани. Агар ота бу харажатлардан қочса она томон судга мурожаат қилиб болани даволатишга кетадиган харажатлар учун маблағ талаб қилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar