Get Mystery Box with random crypto!

Индамасхўжалар Бугунги аксарият давлат идораларида энг хавфли | Yuridik maslaxatlar rasmiy

Индамасхўжалар

Бугунги аксарият давлат идораларида энг хавфли ходимлар тоифаси бор: "соққа"га аралашмасдан бир четда жим турган индамасхўжалар...

Ҳа, ажабланманг! Ишхонада энг ёқимсиз ходим бўлишингиз учун шунчаки ҳалол бўлиб, жим юришингизнинг ўзи етарли. Сиз "қулоқ" бўласиз, сиз "писмиқ" бўласиз, хуллас, сиз ҳеч қандай иш қилмайдиган энг дангаса ходим бўласиз.

Вей, иплос, сен ҳам миндий соққа қилиб, раҳбарларингга "пахта" қўйиб юрмайсанми!?

Биз бугун коррупцияга қарши курашяпмиз деб, жар солиб юрибмиз, лекин ҳалол ходимларни бой беряпмиз. Жамоада шаклланган носоғлом муҳит битта-иккита мавжуд ҳалол ходимларни ҳам сиқиб чиқаряпти.

Мен ўзимча янгилик айтаётганим йўқ. Буни ҳамма яхши билади. Давлат идораларида ё оқим билан сузиш, ё четга чиқиш кераклигини ҳамма билади. Лекин ҳеч ким индамайди. Минбарларда эса коррупцияга қарши курашяпмиз, деб бонг ураверишади...

Биз коррупцияга қарши курашяпмиз...

Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда

https://t.me/Yuridik_maslaxatlar