2022-06-30 07:15:35
Куни кеча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида кураш бўйича “Кураш — миллий ғуруримиз!” шиори остида ўтказилган республика мусобақасининг финал босқичида Тошкент шаҳар терма жамоаси энг кўп медаль жамғариб, бош совринни қўлга киритди.
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 102-сонли умумтаълим мактабида жойлашган Дзюдо спорт мажмуасида икки кун давом этган мусобақада умумтаълим мактабларининг 5-6, 7-8 ва 9-11 синфлари ўқувчи-ёшлари 14 та вазн тоифасида гиламга тушдилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубок, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: @Yoshlik_Toshkent_kanal
125 views04:15