Get Mystery Box with random crypto!

УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТ ВА ХИЗМАТ ГУВОҲНОМ | Urganch shahar Yoshlari

УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТ ВА ХИЗМАТ ГУВОҲНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугун Урганч шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари Нурбек Матяқубов бошчилигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиларига «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига уланиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференц алоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини яратиш мақсадида Урганч шаҳридаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 38 та маҳалла ёшлар етакчиларига планшет ва хизмат гувоҳномалари топширилди.

Шу билан бирга иш жараёнида фаоллик кўрсатган ўз маҳаллаларидаги ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда елкадош бўлаётган бир гуруҳ ёшлар етакчилари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt | Instagram | Facebook | Telegram