Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмлик Нодирбек Ёқуббоев шахмат бўйича Олимпиада чемпиони б | Urganch shahar Yoshlari

Хоразмлик Нодирбек Ёқуббоев шахмат бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида Шахмат Олимпиадаси якунланди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Шахматчиларимиз Арманистон ва Ҳиндистондан ўзиб кетиб, биринчи ўринни эгаллашди.

Миллий жамоа шарафини хоразмлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳам муносиб тарзда ҳимоя қилди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат Олимпиадасида Непал (4:0), Фарер ороллари (4:0), Словения (3:1), Словакия (4:0), Перу (4:0), Германия (2,5:1,5), Арманистон (3:1) термаларини ютган бўлса, АҚШ, Ҳиндистон ва Ҳиндистон-2 билан дуранг (2:2) ўйнади.

Хоразмбугун хабарлари