2023-04-28 06:01:55
Ошқозон ярасига чалинган беморлар қандай таомланади?
Олим Ғуломов, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари:
Ошқозон ярасининг олдини олиш учун, аввало, соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Консерватив муолажани имкон қадар барвақт бошлаш лозим.
Парҳез тутган бемор бир кунда 5-6 марта оз-оздан овқатланиши, ўткир, тузланган, консерваланган таомлардан воз кечиш керак.
Қолаверса, қўй ва мол ёғи, ўткир масаллиқлар, гўшт ва балиқ шўрвалар, қовурилган таомларни истисно қилиш зарур.
Суюқ овқатлар суткасига 5-6 мартадан, бемор тузала бошлагач, таомномага сутда пиширилган бўтқа, юмшоқ гўшт ва буғда пиширилган таомлар қўшилади.
4-5 ҳафтадан сўнг оқ нон, ёғсиз гўшт ва балиқдан пиширилган таомлар, қатиқ, сметана, творог ва бўтқалар истеъмол қилиш мумкин.
@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
2.1K views03:01