2024-05-21 20:22:40
Болада уйқусизликка сабаб бўлувчи омиллар!!! Нотўғри овқатланиш - болани тўйдириб юбориш ҳам, оч қолдириш ҳам уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин.
Бурундан нафас олишнинг бузилиши - қуруқ ҳаво, шунингдек, турли касалликлар (катталашган айрисимон без, бронхоспазмга олиб келадиган рефлюкс, бурун-ҳалқумнинг инфекцион ва аллергик касалликлари) уйқусизликка сабаб бўлади.
Д3 витамини етишмовчилиги - Бу витамин етишмаганда оёқ таги ва кафт нам бўлиб туради. Д3 танқислиги кўпроқ 6 ойликкача бўлган болаларда кузатилади. Организмда Д3 витамини ишлаб чиқарилиши учун қуёш нурлари керак.
Лактоза етишмовчилиги - Кўкрак сути таркибидаги лактоза темир ва кальций сўрилишини таъминлайди, фойдали ичак микрофлораси ҳосил бўлишини рағбатлантиради.
Бруксизм - тишларни ғичирлатиш. Кўпинча гижжалар, парадонтопатия, асабийлик сабаб бўлади.
Гельминтлар - хусусан гижжалар болани тунда безовта қилади.
@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi
7.7K views♡, 17:22