Get Mystery Box with random crypto!

XORAZM FK muxlislari

Telegram kanalining logotibi xorazm_fk — XORAZM FK muxlislari X
Telegram kanalining logotibi xorazm_fk — XORAZM FK muxlislari
Kanal manzili: @xorazm_fk
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 933
Kanalning ta’rifi

Хоразм (Урганч) футбол клубининг мухлислари
Муаллиф: @yoshulli

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-01-21 10:20:29
«Хоразм» футбол клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Ҳозирча жамоа маҳаллий футболчилар билан «Хоразм» спортмажмуасида кунига 1 маҳал машғулот ўтказмоқда.

«Пахтакор-2» клуби билан Про-Лигада қолиш учун ўтиш ўйини ўтказиладими?

Клубнинг ўтган йил бўйича маош ва мукофотлардан қарзи борми?

Шу ва бошқа саволларга бош мураббий Александр Ежов жавоб берди.

Хоразм хабарлари
607 views07:20
Ochish/sharhlash
2021-01-19 14:38:02
«Хоразм» янги 2021 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади

Футболчилар бош мураббий Александр Ежов ва ёрдамчи мураббийлар Жасурбек Тожимов, Маъмуржон Абдувалиев қўл остида Урганч шаҳридаги «Хоразм» спортмажмуаси захира майдонида машғулотларда иштирок этишмоқда.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
853 views11:38
Ochish/sharhlash
2020-12-21 10:51:25 2021 йилда Про-Лигада 10 та клуб иштирок этади

28 ноябрь куни ЎФА Ижроқўми йиғилишида Суперлигада 14 та, Про-Лигада 10 та клуб иштирок этиши борсидаги таклиф тасдиқланган. «Орол» клуби истисно тариқасида Суперлигага эмас, балки Про-Лигага қўшилади.

Про-Лига 2021 иштирокчилари
«БУХОРО»
«НЕФТЧИ»
«ДИНАМО»
«ИСТИҚЛОЛ»
«ШЎРТАН»
«ОҚТЕПА»
«ХОРАЗМ»
«ЯНГИЕР»
«ОРОЛ»
- яна бир клуб номи маълум эмас.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.9K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2020-12-21 07:36:04 Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланди

«Хоразм» клуби Про-Лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун «Пахтакор-фарм» билан ўйнаши лозим эди. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларидан таркиб топган бу жамоа Биринчи Лигада 2-ўринни эгаллаганди.

Бироқ, ҳозирча бу ўйиннинг санаси эълон қилинмади.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.4K views04:36
Ochish/sharhlash
2020-12-20 13:00:37
«Хоразм» спорт мажмуаси 2021 йил баҳорда очилади, Урганчда муз саройи қурилади» - Фарҳод Эрманов

Хоразм вилояти ҳокими 5 йилдан бери ёпиқ турган «Хоразм» спорт мажмуаси (собиқ «Олимпия» стадиони) ҳақидаги саволга жавоб берди. Шунингдек, Урганчда муз саройи қурилишини маълум қилди.

Хоразм хабарлари
1.2K views10:00
Ochish/sharhlash
2020-12-15 20:35:38
Сардор Матмуратов - «Хоразм» клубининг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси. У 5та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.6K views17:35
Ochish/sharhlash
2020-12-15 20:35:05 «Хоразм»да мавсумнинг энг яхши футболчиси ким?

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада ҳужумчи Ҳурматбек Йўлдошев мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилибди. Қизиқ, мавсум давомида асосан захирада ўтирган ва чемпионатда атиги 2та гол урган футболчи қандай қилиб энг яхши бўлиши мумкин?

Ҳурматбекка ҳеч қандай эътирозимиз йўқ, уни ғалаба билан табриклаймиз ва муваффақият тилаймиз. Бироқ, мавсумни ундан ҳам яхши ўтказган футболчилар таркибда бор эди. Шулар ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Бу «Хоразм» клуби учун оғир мавсум бўлди. Жамоа Про-Лигадаги ўрнини зўрға сақлаб қолди. Бундай вазиятда энг яхши футболчини ажратиб кўрсатиш ҳам осон бўлмайди.

«Хоразм» таркибида ҳужумчи Сардор Матмуратов 5та гол билан энг яхши тўпурар бўлди. Бундан ташқари, «Зомин»га қарши ўйинда айнан Сардорнинг голи ҳал қилувчи аҳамият касб этиб, жуда муҳим ғалабани келтирди. Уни бемалол мавсумнинг энг яхши футболчиси дейиш мумкин. Аммо ҳужумчимиз ҳали ўз устида кўп ишлаши, ўсиши керак, айниқса вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида.

Сарвар Жуманиязов мавсумнинг иккинчи қисмида «Оқтепа»дан «Хоразм»га қайтди. У 5та гол урган бўлса-да (2таси пенальтидан), мавсумни текис ўтказа олмади. Баъзан кичик жароҳати билан ўйнади. Агар Сарвар мавсумни тўлиқ «Хоразм»да ўтказганида балки энг яхши футболчи бўлиши ҳам мумкин эди.

Фарруҳ Ҳайдаров – жамоа мотори, плеймейкери учун ҳам мавсум текис бўлмади. Аммо «Хоразм»нинг қуйи лигага тушиб кетмаслигида унинг хизмати салмоқли бўлди. Дамир Низанов (3та гол) ҳам баъзи ўйинларда ўзини яхши намоён эта олди, муҳим голларни урди.

«Хоразм» етакчиларидан бири Жасур Атажанов мавсумни яхши ўтказди. Ҳатто 3та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи учун жуда яхши кўрсаткич. Жасур таркибдаги ёшларга ҳам бу борада яхши ўрнак бўлмоқда.

Темур Бекчанов бу мавсумда атиги 3та гол урди. У мавсумнинг охирида «уйғонди». Умид қиламизки, у кейинги мавсумда бундан ҳам яхши сермаҳсулликни намойиш этади.

Афсуски, бу мавсумда янги кашфиётларни кўрмадик. Ёш футболчилардан ҳеч ким ўзини ёрқин намоён эта олмади. Уларга кўп имконият берилмади, чунки «Хоразм» аксарият ўйинларда натижа учун ўйнади. Таваккал қилишга имкон оз эди.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.3K views17:35
Ochish/sharhlash
2020-12-15 14:00:59
«Нефтчи» Суперлигага чиқолмади

Фарғонада Суперлига плей-офф ўйини ўтказилди.

Унда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган «Андижон» ва Про-Лигада 2-ўринни эгаллаган «Нефтчи» баҳслашди. Ўйинда андижонликлар ғалаба қозониб, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолишди. «Нефтчи» эса келаси мавсумни яна Про-Лигада ўтказадиган бўлди.

Суперлига плей-офф ўйини
15 декабрь, Фарғона
«НЕФТЧИ» - «АНДИЖОН» 1:3
Голлар: Отабек Зокиров, 8 (1:0), Дониёр Абдуманнопов, 31 (1:1), Фарҳод Соҳибжонов, 33 (1:2), Жамшид Хомидов, 88 (1:3)

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
930 views11:00
Ochish/sharhlash
2020-12-12 16:46:04
«Олимпия» клуби Про-Лигада иштирок этади

Париж-2024 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, ёшлар миллий жамоаси негизида «Олимпия» клуби ташкил этилади ва 2021 йилдан бошлаб Про-Лига мусобақасига қўшилади. Клуб қароргоҳи Тошкент шаҳрида бўлади.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.3K views13:46
Ochish/sharhlash
2020-12-11 09:19:24
«Орол» 2021 йилда Суперлигада ўйнайди

«Қорақалпоғистон Республикасида профессионал футболни ривожлантириш, «Орол» футбол жамоасини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда 2021 йилдан бошлаб Нукуснинг «Орол» футбол жамоасининг Суперлигада истисно тариқасида иштирок этишини таъминлаш кўзда тутилган.

«Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk
1.4K views06:19
Ochish/sharhlash