Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.46K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-20 05:33:00
#Раддия

"Қабристонда ёки ўтганларга атаб тиловат қилиш мумкин эмасми?"

Фарход домла Турсунов
Бухоро шаҳар "Шоҳ Ахсавий"
жомеъ масжиди
имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.6K views02:33
Ochish/sharhlash
2023-05-17 13:22:26 НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

-Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатниларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

-Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.

-Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.

-Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

-Намоз - хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

-Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

-Намоз намозхонни Аллоҳ таолага яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди.

-Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

-Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади.

-Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

-Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

-Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

-Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разийлатлардан холи бўлишга олиб боради.

-Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

-Намоз мусулмон кишини ғайри мусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Намозхон одамни ҳамма хурмат қилади, унга ишонади.

-Намоз поклик рамзидир. Қолаверса бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади.
Намоз кишининг рухий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирги кунда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

"Кифоя" китобдан

Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz
1.5K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-05-17 11:06:54 ЁШ БОЛАЛАРНИНГ НАМОЗИ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Азиз устозлар биз намозни ўқиш учун масжидга чиқамиз, иложи борича олдинги сафларда ўқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ёш болалар ёки ёш йигитлар бирор танишлари билан бирга намоз ўқиш учун чиқишган бўлишади, лекин уларни кийимлари жуда калта бўлади ва сажда холатида авратлари очилиб қолади.
1) Орқадагиларни намози дуруст бўладими?
2). Уларни орқа сафга ўтсанг яхши бўлади авратингни орқангдагилар кўрмайди деб орқага ўтказсак гуноҳ бўлмайдими?
3). Жуда ёш болаларни масжидга чиқиши ва олдинги сафларда (тинч туролмай) намоз ўқишига динимиз қандай қарайди. Жавоб учун раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!
1). Орқадагиларники дуруст бўлади.

2). Бу гапни айтишдан аввал намозга қайта келмайдиган бўлиб қолишини бир ўйлаб кўринг.

3). Яхши қарайди. Валлоҳу аълам! Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.1K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:01:12 #Ҳикмат

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.

وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят). Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-17 06:46:00 НЕГА РИЗҚИМИЗДАН БАРАКА ЙЎҚОЛДИ.

Шундай кишиларга дуч келамизки, телефон ва онлайн, офлайн (юзма-юз) мулоқотлари узоқ вақт, кун, ҳафта, ой, йил давом этганда, табиий равишда қарама-қарши жинс вакилига ҳирсий муомала шаклланади, шавҳоний эҳтиёж пайдо бўлади. Кўздан нари жойларда кўришиш, суҳбатлашиш, «севишганлар» номи остида, оила қурмасдан (ёки оила қуриб, бошқа бир одамлар билан) пинҳона учрашиб юришлар зинокорликка сабаб бўлади.
Ношукурлик ҳам зинокорликнинг аянчли сабаблардандир. Бу топган пулини бир қисмини дунё роҳати учун сарфловчилар учун тегишли. Яъни фоҳишаларга сарф этиш, махсус квартиралар буюртма қилиш.
Вақтида оила қурмаслик зинога йўл ҳозирлайди. Илмсиз ўртоғидан маслаҳат сўраган «бечора», ақлсиз маслаҳат билан, яъни: «оила қургунингча лаззатланиб юравер» деган қараш билан ёши анчага кирса-да, ҳаром билан ўз нафсини қондиради.
Жуфти ҳалолидан (иккала жинс вакилларига тегишли) норозилик, ёқтирмаслик, кўнгил қолиши ҳам зинокорликни кучайтирувчи сабаблардандир.
Зинонинг биз билган ва билмаган мана шундай ёмон оқибатлари бор экан ва ундан сақланмас эканмиз: «Нега ризқимиздан барака йўқолди» деган саволни беришимиз ўринсиз!

Н.Р.Агзамов.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
2.4K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-05-17 05:31:29
#Маъруза

"Тинчлик - энг олий неъмат"

Луқмон домла Раҳмонов
Ғиждувон тумани "Тошмасжид"
жомеъ масжиди
имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.3K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-05-17 04:52:41 #ТАФАККУР:

"Қуръони каримда 90 ўринда Аллоҳ Таолонинг ризқларни белгилаб қўйгани ва ўзи унга кафил бўлгани хусусида ўқидим. Бир ўринда "Шайтон сизларга фақирликни ваъда қилади" деганини ўқидим. "Рост сўзловчи" нинг 90 ўриндаги сўзига шубҳа қилдик. Ёлғончининг бир сўзини тасдиқладик".

(Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ). Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.3K views01:52
Ochish/sharhlash
2023-05-17 04:50:59
#Ҳикматлар_сарчашмаси

"Чиройли сабр"

Ҳайдар Одилов
Мир Араб олий мадрасаси
иқтидорли талабаси
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.1K views01:50
Ochish/sharhlash
2023-05-17 04:41:35
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
2.2K views01:41
Ochish/sharhlash
2023-05-17 04:39:23 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.0K views01:39
Ochish/sharhlash