Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.46K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 212

2022-08-28 15:55:14 https://t.me/buxorodiniymaslahatmarkazi
1.4K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:41:48 ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қазо намози ҳақида
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл намоз ўқиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Аср ва Шом орасида қазо ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозининг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Кийимдаги нажосатни кетказишни иложи бўлмаса намоз қазо қилинадими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади?
ЖАВОБ: Бу ерда

Таровиҳ намозини ўқимасдан қазо намозларимни ўқисам бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Таровиҳ намози ўқилмай қолса қазоси ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намози ўқийдиган киши такбир айтиши керакми? Қазо намозларини жаҳрий ўқийдими ёки махфий ўқийдими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Тўрт ракатли фарз намозларнинг қазосида ҳар бир ракатда зам сура ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Йўловчи машинада кетганда, намозни қазо қилиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ўқимай қолдирган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозини ўқиганда азон айтиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозларни тезроқ ўқиб тугатиш мақсадида 4 ракатли фарз намозларининг 3-4-ракатларида Фотиҳа сурасини ўқимаслик тўғрими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза ва намозларнинг қазосини ҳисоблаш
ЖАВОБ: Бу ерда

Марҳумнинг қазо намоз ва рўзалари учун фидя берса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Аёлларнинг узрли вақтларида қолган намозлари қазоси ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Нима учун бомдод намозининг суннатини ҳам қазоси ўқилади?
ЖАВОБ: Бу ерда

Намозларнинг қазосини жамоат бўлиб ўқиш
ЖАВОБ: Бу ерда

Бамдод намози соат ўнгача қазо бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.6K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:35:24 МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ!

Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғуборлардан мени покла. Қулоқларим ҳар тонг қушлар зикрини туйсин. Ўпкам тонгнинг мусаффо, салқин ҳавоси билан тўлсин. Пайқаганмисан қалби йўқлар ёки қалбни беш сўмга пуллайдиганларни узоқдан ҳам таниб олиш мумкин. Улар ҳар вақт воз кечмоққа ёки орқа ўгирмоққа тайёрлар.

Мени сақла, эй Намоз!

Юзим Ҳақдан бошқасига бурилмасин, қалбим доимо у билан бўлсин.Мени ёлғиз қолдирма, эй Намоз!

Жон йўлдошим...
Биламан, ҳамма кетганда, ҳаммаси тугаганда ҳам, ёнимда сендан бошқа ҳеч ким мен билан
қолмайди.
Сен...
Мен...
Ва тупроқ...
Мени қаттиқ тут, эй Намоз!

Тугаб-битмас, кўзларимни кўр қилган ҳирсим, қулоқларимни кар қилган ўткинчи савдолар, охири кўринмаган ёлғонларга қарши тут мени. Охири умидсизлик, алам ва афсус бўлган бу оқимга мени қўйиб юборма. Ҳузурингдан менга жой бер.

«Мени қалбимдан тингла» китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz
1.8K views11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:30:40 ҚИЁМАТ ҚОИМ...

Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан.. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради..- «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. - «Шукрлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи - Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди..«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у.. Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим..тутган рўзаларим.. Қуръон ўқиганларим.. намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.
Ё Раб..!
Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. - Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.
Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН!!! -деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz
2.4K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:04:00
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.3K views07:04
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:29:40 Кўп истиғфор айтсангиз:

1. Ғамингиз кетади,
2. Қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. Саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. Само эшиклари сизга очилгай,
6. Дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.5K views05:29
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:15:24
#Маъруза

Шукроналик ҳақида.

Бухоро шаҳар “Файзобод” жомеъ масжиди имом - хатиби Авезов Отабек.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.3K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:31:34
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган едилар “Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”, дедилар”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”ни кўпроқ айт Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.5K views03:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:26:55 #ТАФАККУР

Аллоҳ таоло: «Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», деб марҳамат қилган.

Ушбу оят ҳақида бироз тўхталгин, шошилма! Агар бу оятни қалбингга жо қила олсанг, икки лабинг (зикр қилаверганидан нами қолмай) қуриб қолур.

(Аҳмад Ийсо Маъсаровий) Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.2K views03:26
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:20:24
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Хонадонингизга тинчлик, Ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, умрингизга барокат, дастурхонингизга тўкинликни берсин!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
2.6K views03:20
Ochish/sharhlash