Get Mystery Box with random crypto!

РАУФ ПАРФИ Замин оғир, само ғўр эди, Қиқирларди орзу-муттаҳам | Xayrulla HAMIDOV ijodi /official

РАУФ ПАРФИ

Замин оғир, само ғўр эди,
Қиқирларди орзу-муттаҳам.
Дунёга у сиғмоқчи бўлди,
Дунё торлик қилди жуда ҳам.

Пирпираган шамлар олдида
Парвонага ўхшаб яшади.
Унутилган ҳақнинг ёдида
Яшолмасдан яшаб яшади.

Юрагида асраб кўз ёшни,
Мақсадига жимгина етди:
Одамларга қандай яшашни
Яшолмасдан ўргатиб кетди.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot