Get Mystery Box with random crypto!

Xatib.uz

Telegram kanalining logotibi xatibuz — Xatib.uz X
Telegram kanalining logotibi xatibuz — Xatib.uz
Kanal manzili: @xatibuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.25K
Kanalning ta’rifi

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-27 21:30:03
Истиғфор айтишни унутманг!!!
2.3K views18:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:56:33
Қўшничилик ҳақлари 4.
Раҳимберди домла Раҳмонов



Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.4K views14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:56:44
1 чи Жаҳон уруши сабабчиси

Франц Фердинанд 270 мингдан ошиқ турли хил жониворларни ўлдирган
Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанд овни ёқтирган. Ўз умри давомида у 270 мингдан ошиқ турли хил жониворларни ўлдирган. У хизматкорлари билан ов қилган, улар унга милтиқни зарядлаб узатган. Бу эрцгерцогга тўхтовсиз равишда ҳаракат қилган ҳар қандай объектни отиш имконини берган.
1914-йил 28-июлда Сараево бўйлаб сафари чоғида Австрия тахти вориси Франц Фердинанд Сербиянинг "Қора қўл" яширин террористик ташкилоти аъзоси Гаврила Принцип томонидан отиб ўлдирилади. Бу эса Австрияни Сербияга уруш очишига баҳона бўлади. Натижада миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган Биринчи жаҳон уруши бошланиб кетади...

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.3K views12:56
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:57:44 Товуқ ўғриси

Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир қизиқ воқеа содир бўлибди:
Маҳалладаги бир одамнинг товуқларини тез-тез ўғирлаб туришар экан. Бу одам нима қилишни билмай, ҳазратнинг олдига бориб:
- Тақсир, товуқларимни ўғирлашяпти. Буни қўшниларим эканини аниқладим-у, лекин қайси бирилигини билолмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг, - дебди.
Мавлоно ҳазрат ўйлаб туриб, эртага ҳамма қўшниларингни бомдод намозига чақириб келгин, дебдилар. Эртаси куни бомдод намозига бутун маҳалла йиғилиб келишибди. Ҳазрат намозни ўқиб бўлгач, ваъзни бошлабдилар:
- Азизлар, ўғрилик жуда ҳам ёмон оқибатли гуноҳлардан ҳисобланади. Шундай одамлар борки, қўшнисининг товуғини ўғирлаб, патларини юлиб, тағин уялмасдан бошида ўғирланган товуқнинг патлари билан намозга ҳам келади, - деб бир нафас тўхтабдилар.
Шу маҳал ўтирганлардан бири безовта бўлиб, дарҳол қўлини бошига олиб борибди.
Шу тариқа Мавлоно Румий ўғрини аниқлаб олган эканлар.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.4K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:56:44
Товуқ ўғриси
1.9K views10:56
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:56:44
Қалб кўзи

Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ бир куни кишиларга Қуръон ўргатаётган эди. Имом одатда дарсга келганларни навбати билан ўқитар, аввал биринчи келган кишини, сўнгра иккинчи келган кишини ва ҳоказо...
Аммо бу сафар у одатига хилоф қилиб: “Бугун иккинчи бўлиб келган киши ўқисин!”, деди ва биринчи бўлиб келган кишини ташлаб ўтди.
Имомнинг кўзлари кўрмас эди. Иккинчи бўлиб келган киши қироат қила бошлади. Биринчи бўлиб келган киши ўйлай бошлади: ”Имом нега мени ташлаб ўтиб кетди?!”. Бирдан ёдига жунуб ҳолида, ғусл қилишни унутиб уйдан чиқиб келавергани тушди. У уйига қайтиб бориб ғусл қилди. Сўнгра қуръон мажлисига қайтиб охирги сафда ўтирди. Шунда имом Шотибий одатига хилоф равишда: “Энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин!”, деди.
Аллоҳ имомнинг басиратини Қуръон нури билан мунаввар қилган эди. У кўзи очиқлар кўрмаган нарсани кўрган эди!
Аллоҳ барчамизнинг қалб кўзимизни очсин!

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.2K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:21:16 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Бугун, 27 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

“Дўмбиробод” масжидига:
Пешинга Муҳаммадамин домла Алихонов;
Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

"Новза” масжидига:
Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
Хуфтонга Қосимжон домла Каримов;

"Олтинхонтўра” масжидига:
Пешинга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

“Собитхонҳожи” масжидига:
Пешинга Исхоқжон домла Бегматов;
Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;

“Кўзи ожизлар” масжидига:
Пешинга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

“Тинчлик” масжидига:
Пешинга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

"Қатортол" масжидига:
Пешинга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
Хуфтонга Зиёуддин домла Мирсодиқовлар ташриф буюрадилар.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.9K views08:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:41:44
МЎМИН КИШИ БАХИЛ БЎЛМАЙДИ!
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ



Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.2K views04:41
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:36:00 Тавба

Басралик бойлардан бири кемада сафарга чиқиб, бир халта тилло эвазига чўри сотиб олди.
Унинг исми Ҳусн эди.
Ҳусннинг ўзи ҳам, овози ҳам жуда гўзал эди. Тор чалиб, қўшиқ куйлар ва чиройли рақсга тушарди.
Бой чўрисини олиб кемага минди ва Басра томон йўлга отланди.
Шамол тўхтаб, денгиз тўлқини тинди. Бой кемадаги одамлар учун дастурхон ёзиб, қадаҳларда май-у шароблардан улашди. Кейин чўрисига:
«Қани, бир қўшиқ айтиб, рақсга тушиб бер», деди. Чўри бор маҳоратини ишга солди.
Кеманинг бир бурчагида ёш солиҳ бир йигит ҳам бор эди. У ҳам кўркам, ҳусни-хулқли ва хушовоз қори эди.
Бир четда Қуръон тиловат қилиб ўтирарди.
Ҳалиги бой май ичиб, ширакайф ҳолатда йигитга бақирди: «Ҳой йигитча, бундан кўра яхшироқ ва ёқимлироқ овозни эшитганмисан ҳеч?», деб чўрига ишора қилди.
Йигит эса хотиржам жавоб берди: «Ҳа, албатта, бундан яхшироғини эшитганман!»
Бой унинг жавобидан кулди. Жорияни куйлашдан тўхтатдида йигитга қараб: “Қани, унда сени бир эшитайликчи?”, деди.
Қори йигит виқор билан, дона-дона қилиб тиловат қила бошлади:

..قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ لِّمَنِ اتَّقَىٰ وَلَا تُظْلَمُونَ فَتِيلًا
أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ ۗ

“Уларга айтинг: “Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас”.
"Қаeрда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур."①
Бу оятлар бойнинг қалбига қаттқи таъсир қилди. Қўллари қалтирай бошлади. Қадахдаги майни сувга сепиб:
«Қасамки, бу эшитган нарсаларимнинг энг яхшиси. Яна бошқаси борми?», деди.
Ҳа, бор деб, баланд овозда яна тиловат қилди йигит:

وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ ۚ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَاارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا ۚ وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ ۚ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءءَتْ مُرْتَفَقًا

"Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!"②
Бу оятларни эшитиб бойнинг қалбига қўрқув кирди.
Хавотири ортиб, май тўла идишларни, чўрининг қўлидаги торни синдириб ташлади. Чўккалаб ўтириб йиғлай бошлади:
“Астағфируллоҳ, Астағфуруллоҳ, бу мен эшитганларим ичида энга яхшиси!”, деб қайтарарди ва йигитга қараб: «Ўғлим, мен шу вақтгача нима қилсам, қилдим.
Бундан пушаймонман!
Энди тавба қилишим учун бирор йўл борми?
Тавба қилсам, Раббим мени кечирадими?» дея зорланди.
Йигит бойни қилган ишидан надомат чекаётганини кўриб, унга қуйидаги оятларни ўқиб берди:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

"(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир."③
Бу оятлардан кейин бой қаттиқ йиғлаганча: “Ҳа, Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир!” деди ва шу ҳолатда жон берди.
Ҳабиб ибн Саъид айтади: Аллоҳга қасамки, у ҳақида фақат яхшиликни умид қиламиз.
У май ичиб, кейин шу ишидан қаттиқ надомат чекиб, йиғлаган кўйи вафот этди. Шундан кейин кема соҳилга етиши учун бир неча кун ўтди. Унинг жасади эса ўзгармади, ундан ёмон ҳид ҳам чиқмади”.


Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
1.0K views08:36
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:35:10
Тавба
776 views08:35
Ochish/sharhlash