Get Mystery Box with random crypto!

Xatib.uz

Telegram kanalining logotibi xatibuz — Xatib.uz X
Telegram kanalining logotibi xatibuz — Xatib.uz
Kanal manzili: @xatibuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.25K
Kanalning ta’rifi

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 21:30:03
Истиғфор айтишни унутманг!!!
608 views18:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 17:56:31
Қўшничилик ҳақлари 5.
Раҳимберди домла Раҳмонов



Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
1.3K views14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:56:44
Қиёмат яқин қолганда зоҳир бўладиган баъзи аломатлар

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. Пайғамбаримиз дедилар:
«Қиёмат олдидан олти нарсани сана: менинг вафотим, сўнг Байтул Мақдис фатҳи, сўнг худди чорва ўлати каби орангизда тарқаладиган ўлат, сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, сўнг биронта араб хонадонини қолдирмай кирадиган фитна, сўнг сизлар билан Бани Асфар ўртасидаги тинчлик. Улар алдайдилар. Сизларнинг устингизга саксонта туғ билан (бостириб) келишади. Ҳар бир туғ тагида ўн икки минг (жангчи) бўлади».
(Имом Бухорий ривояти)


Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.0K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:56:44 Бир тишлам бақлажон ёхуд тақвонинг мукофоти

Тахминан 700 йил олдин, шайх Суютий Дамашқда яшаб, «Тавба» масжидида дарс берар эди. Илгари бу масжиднинг ўрнида фоҳишахона бўлган, бироқ ҳижрий 700 йилда халифалардан бири уни бузиб, ўрнига масжид қурдирган экан.
Шайхнинг жуда камбағал талабаси бор эди. У шунчалик камбағал эдики, баъзан бир неча кунлаб ҳеч нарса емас эди. Кунлардан бир кун агар ҳозир бирор нарса емаса ўлиб қолишини сезди.
Кейин унинг миясига: "Балки ўлимтик ейишга ёки ҳатто ўғирлашга ҳам ҳаққим бордир – ахир бўлмаса очликдан ўлиб қоламан-ку!" – деган фикрлар кела бошлади. У шу ўйлар билан ҳеч бўлмаганда бирон емиш топиш умидида кўҳна Дамашқнинг тор кўчаларида дайдиб юрарди.
Ўша пайтда кўчалар тор ва эгри эди, уйларнинг балконлари деярли тегиб турар, томга осонгина чиқиб, кимнингдир уйига кириш мумкин эди. Бечора талаба бир уйнинг томига чиқиб, ҳовлида юрган аёлларни кўриб қолди ва Аллоҳдан қўрқиб юзини ўгирди. Аммо шундан кейин унинг нигоҳи бўш ҳовлига тушди. У ердаги қозонда ажойиб ҳидлар таратиб таом пишаётган эди.
Талаба беихтиёр ҳовлига сакраб тушди, ўша томонга югуриб, қозоннинг қопқоғини кўтарди. Қозон пишаётган бақлажонлар билан тўла эди. Оч қолган талаба уларнинг иссиқлигини ҳам унутиб, битта бақлажонни тутиб бир тишлади. Бирдан унга ақли қайтиб: "Нималар қиляпман?! Мен, ахир шариат илмларини ўқиётган талаба бўлиб, бошқа бировнинг уйига овқатни ўғирлаш учун кирсам-а?!" – деб ўйлади ва тишлаган бақлажонни жойига ташлаб, масжидга қайтиб кетди.
У орқа томондан деворга суяниб, очликдан деярли ҳушидан кетар даражада шайхнинг дарсини тинглашни давом эттирди. Ҳамма тарқалганда, фақат бир юзини ёпган аёлни қолди. У шайхнинг олдига келиб, ундан ниманидир секин овоз билан сўрашни бошлади.
Шайх атрофга қараб, ҳалиги талабадан бошқа ҳеч кимни кўрмай унга яқинлашди ва: "Уйланишни хоҳлайсанми?" – деб сўради. Талаба табассум билан пичирлади: "Эй шайхим, очликдан ўлаяпман, ҳеч нарсам йўқ! Қандай қилиб уйланаман?" Шайх жавоб берди: "Хавотир олма! Бир турмушга чиқмоқчи бўлган бева аёл бор экан. У ёлғиз кампир холаси билан яшайди", деб масжид бурчагида ўранган аёлга ишора қилди.
– Улар бу шаҳарда бегона, ёлғиз қолмаслик, қароқчилар ва зўравонларнинг нишонига айланмаслик учун турмушга чиқмоқчи. Сен ўша аёлга уйланишга рози бўласанми? – сўради шайх.
– Розиман, устоз!
Кейин шайх унинг ўрнига маҳр бериб, уларни никоҳлаб қўйди. Талаба ўша аёлнинг уйига кетди. Уйда аёл ёпинчиғини ечганида талаба унинг гўзал эканини кўрди.
Аёл ундан:
– Овқат ейсизми? – деб савол берди.
– Ҳа, – жавоб берди талаба. Кейин у қозоннинг қопқоғини кўтариб, таажжуб билан: "Ё Аллоҳ! Бақлажонни ким тишлади?" – деди. Талаба йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.
Аёл Аллоҳни ҳамд айтиб хитоб қилди: "Булар Аллоҳга бўлган содиқликнинг самарасидир! Қайтиб ташланган битта бақлажон туфайли катта уй ва хотин билан сийлаган Зотга ҳамдлар бўлсин!"
(Ҳикояни шайх Тантовий ривоят қилган).

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.2K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:55:44
Бир тишлам бақлажон ёхуд тақвонинг мукофоти
1.7K views08:55
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:21:43
Шайтон қочган инсон ҳақида!
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ



Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.2K views05:21
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:56:43
2.1K views03:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:30:01
2.2K views01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 01:00:03
Тошкент шаҳри учун бугунги намоз вақтлари

28 Август 2022й. / 30 Муҳаррам 1444й.
Якшанба куни тақвими

Тонг - 04:21
Қуёш - 05:45
Пешин - 12:29
Аср - 17:06
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:26

Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
2.1K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:45:04
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
2.2K views18:45
Ochish/sharhlash