Get Mystery Box with random crypto!

UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали

Kanal manzili: @uznewsuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.06K
Kanalning ta’rifi

«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали
Instagram: instagram.com/uznewsuzb
Ru: @uznews
Сайт: uznews.uz

Реклама:
998 99 813 69 99 @uznewsads
998 94 649 57 77 @uznews_ads

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 252

2021-02-12 14:14:17
Бош прокурорга биринчи ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятининг собиқ прокурори ушбу лавозимни эгаллади.
https://uznews.uz/uz/article/28865/

@UzNewsUzb
1.4K views11:14
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:05:22
Ички ишлар тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи ва ички ишлар вазири ўринбосари тайинланди.
https://uznews.uz/uz/article/28863/

@UzNewsUzb
1.4K views11:05
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:02:03
Халқ таълими тизимидаги бўш иш ўринлари сони айтилди

Энг кўп пойтахт, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида вакант жойлар бор.
https://uznews.uz/uz/article/28590

@uznewsuzb
584 views07:02
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:39:46
Доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлганлар рўйхати кенгайтирилди

Энди Ўзбекистонга 3 млн доллар инвестиция киритган хорижлик ушбу ҳуқуққа эга бўлди.
https://uznews.uz/uz/article/28589

@uznewsuzb
700 views06:39
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:40:14
2022/2023 ўқув йилидан битирувчиларнинг баҳолари ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади

Мактаб битирувчиларининг мажбурий 11 йиллик таълимнинг охирги 6 йиллик баҳолари ҳисобга олиниши бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди.
https://uznews.uz/uz/article/28585

@uznewsuzb
901 views05:40
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:31:20
Тошкентнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси ташкил этилади

10 та йирик тижорат банклари Шавкат Мирзиёевга 1,5 млрд долларлик 136 та янги лойиҳа таклифларини тақдим қилди.
https://uznews.uz/uz/article/28582

@uznewsuzb
1.0K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:20:17
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни ўтказилади

Ялпи мажлисда сайлов муддатини кўчириш, Халқлар дўстлиги кунини белгилаш, аудиторлик фаолияти каби қатор масалалар кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шунингдек, тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

@uznewsuzb
1.0K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:03:43
2020 йилда ўзбекистонлик туристлар қаерга кўп боргани айтилди

Ўтган йилда 2 млн киши туристик мақсадларда хорижга чиққан. Шундан 7,9 фоизи бўш вақт ва дам олиш мақсадида чет элга йўл олган.
https://uznews.uz/uz/article/28581

@uznewsuzb
956 views04:03
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:34:40
Аккредитациядан ўтмоқчи бўлган хориж журналистига ТИВ ходими шилқимлик қилди

Хорижнинг бир қатор нуфузли ОАВлари журналисти Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг Рустам исмли ходими унга яқин муносабат ўрнатиш таклифи билан СМС хабарлар юборгани, ҳатто уни ўпишга уринганини маълум қилди.

Польшалик журналист Рустам билан ўтган йили вазирлик ҳузурида аккредитациядан ўтганида танишганини ёзган.

Журналистга кўра, ТИВ ходими шилқимлик қилгани самара бермагач, босим қилишга ўтган. У журналистдан карантин вақтида ижобий мақолалар ёзишни сўраган.

Журналистнинг аккредитациядан ўтиш бўйича аризаси эса 6 ойдан кейин (қонун бўйича кўпи билан 2 ой) рад этилган. ТИВ буни журналист ўзи аккредитациядан ўтган ОАВдан ташқари бошқа нашрлар учун ҳам ишлаши билан изоҳлаган.

@uznewsuzb
1.4K views15:34
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:03:40
Собиқ вазир Қарши давлат университетига ректор бўлди

Ҳукумат қарори билан Дилмурод Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

@uznewsuzb
1.4K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash