Get Mystery Box with random crypto!

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод | "MILLIY TIKLANISH" PATIYASI SHOFIRKON TUMAN KENGASHI

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абира Ҳусейнованинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Шофиркон туманида бўлиб ўтди.
Шофиркон туман 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда партия вилоят, туман кенгашлари ходимлари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, таълим муассасалари ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.
Йиғилганлар Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирилди. Сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифаларга, жумладан, 2026 йилгача капитал амнистияси, “Тадбиркорларга солиқ амнистияси” эълон қилиниши, иш берувчилар учун ходимларни мажбурий суғурталаш тизими шунингдек, кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими жорий этилиши, миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши, ўзбек тили кенг қўлланиладиган, замонавий тараққиётга уйғун тилга айланиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилиши каби масалаларга эътибор қаратилди.
Учрашув давомида сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига ишончли вакил томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.