Get Mystery Box with random crypto!

UZIMEI tizimi haqida hammasi

Telegram kanalining logotibi uzimei_xalq_dushmani — UZIMEI tizimi haqida hammasi U
Telegram kanalining logotibi uzimei_xalq_dushmani — UZIMEI tizimi haqida hammasi
Kanal manzili: @uzimei_xalq_dushmani
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 99
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekistondagi eng rasvooo tizim haqida barchasi
Xalqni shilish, yulish uchun oʻylab topilgan ibtidoiy innovatsiya
👩‍💻 t.me/kodirjonov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-02-04 15:29:42 Эски-янги алоқа вазиримиз Шерзодхон ака: “‘IMEI керак эмас, IMEI’ни йўқ қилинглар’ деган гаплар тагида бошқа сабаблар турибди: ноқонуний бозордан ‘доля’ олиб, фойда қилиб турганларнинг лоббиси турибди”, — дебди. Тавба, тавбалар қилдим-ей! А бу мен ҳавас қилиб юрган @davletovuz акам ҳам одам-подаммас экану, а? Ўзи чет элма-чет эл юришидан сезардим бу акамнинг бир балоси борлигини — ишсиз одам худди бир катта бизнесмендек бунақа дунё айланавермайди-ку, тўғрими? Қаердан “доля” олиб тургани аниқ! Энди тушундим — ҳар чет элга чиққанида Ўзбекистондаги телефонфуруш раҳнамоларининг топшириғига асосан Жаҳон банкидаги катта телефонфурушлар билан музокара ўтказиб, ойига бир-икки контейнер телефонни Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ўтказишни ҳал қилиб келаркан-да (божхонадагилар ҳам “лох” экан-да, қаранг, шунча вақт билмаган бу акамнинг қилиб юрган ишларини). Хаҳ, соддалигим қурсин-а! Қани энди бирортанг Шерзодхон акамни туҳматчи деб кўр-чи! Билмаса гапирмайди у, камига Америкада ўқиб келган, мияси очиқ, дунё кўрган эски шаҳарлик; давлат шу одамни министрликка лойиқ деб билибдими, демак лойиқ — давлат бир ишни билмай қилмайди. Давлат танлаган министр на алдоқчи, на туҳматчи бўлиши мумкин! Давлетовуз, сен бўлса Жаҳон банкидаги танишларинг билан бирга ўзингни йиғиштириб ол, охири ёмон бўлади, бола!..

Майнавозчиликни бир четга суриб, жиддийлашадиган бўлсак, халқ таълими вазири сифатида “Кундалик” деган халқнинг қарғишига учраган чала-тизимнинг бошида туриб берган Шерзод Шерматовнинг алоқа вазири сифатида IMEI ҳақида айтган гапларини ўқиб хаёлга келган биринчи фикр: WTF?!

Дейлик, сенга бир дастурий таъминот керак, бир-иккита мақбул вариантини топдинг ҳам, лекин улар пуллик. Яхшигина қиммат. Бирдан шунча пул сарфлаб сотиб олишга қўрққулик — дастур сен кутганчилик бўлмаса-чи? Шунинг учун кўплаб пуллик дастурларнинг “синаб кўриш” даври бўлади. Худди янги машина сотиб олишдан аввалги “тест-драйв”дек. Биринчи таассурот алдамчи бўлиши, худди “тест-драйв” вақтида алданиб қолиш мумкин бўлганидек, афтидан, “Америкада ўқиб келган” вазир борасида ҳам унинг “пробний периоди”да алданиб қолганмиз, шекилли.

“Тузукроғи шу”, деб ўйлаганимиз кўнгилдан чиқариб айтилган муаммоли масалани ҳал қилиш ўрнига, бу муаммо ҳақида гапираётганларни “‘доля’да ўтирган аюҳанносчилар” деб фолбинлик қилиши — ачинарли. Бўлганда ҳам, бу вазирга эмас, балки унга ойлик тўлаётган халққа ачинарли. Тўғриси, бу гапни интернет ва умуман ҳар қандай янгиликни душман сифатида кўрувчи бирор 80-90-100 ёшли амалдор айтса ҳам ҳайрон қолмас эдим, аммо айнан 80—100 ёшли демагог ва бюрократ айтиши керак бўлган гапни гўёки энг умидли ёш вазирлардан бири айтганига ақлбовар қилмайди.

Начора, шармандаларга шаҳар кенг. Шўримиз қурисин. Эҳтимол, қуригани шудир.

#фаросатсизлик #инсофсизлик
747 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-02-03 20:09:25 UzIMEI тизимини Шерматов яратмаган, ростанам. Энди вазир ҳимояланишга мажбур. Лекин одамларга ўзинг айбдорсан деб, танқид қилган блогерларни лоббичига чиқариб ҳимояланиш жудда-жуда нотўғри.

Саволлар эса очиқ қоляпти. Нега пуллик? Нима учун бунча қиммат? 100 долларлик телефон ҳам шу пулни тўлайди, 2 минг долларлик ҳам, ҳар бир сим-слотдан 54 мингдан – намунчааа??? Битта телефонга қарийб 10 доллардан ётяпти устига (агар 2 сим-слотли телефон бўлса).

Ноқонуний нарсани қонуний майдонга ўтказиш, солиқ ва бож тушумини орттириш учун яна истеъмолчидан тўлов олинишида қандай мантиқ бор? Қонунийлик учун қўшимча тўловми бу?



davletovuz жуда тўғри ёзган, постни тўлиқ ўқишни тавсия қиламан.
450 views17:09
Ochish/sharhlash
2022-02-03 12:35:24
Odamlar IMEIdan norozi. Shermatovning izohlari norozilikni kuchaytirdi

AKT vaziri lavozimiga qaytganiga salkam 100 kun bo‘lgan Sherzod Shermatov Kun.uz'ga intervyu berdi. U intervyuda IMEI muammosiga bergan izohi ijtimoiy tarmoqlarda tanqidlarga uchradi.

Vazirning izohini yuqoridagi videoda to‘liq ko‘rishingiz mumkin. U asosiy masalalar qolib, boshqa narsalar haqida gapirib ketgan. Asosiysi quyidagilar edi:

Oddiygina kodni ro‘yxatdan o‘tkazib qo‘yish nega buncha qimmat?
Byurokratiya: nega odamlar IMEIni ro‘yxatdan o‘tkazish uchun pochtaga shaxsan borishga majbur (turistlar, eSIM va hokazo)?
IMEIdan tushayotgan milliardlar qayerga ketyapti? Nega bu yashirilyapti Bir nechta bosqichlardan o‘tib, kimlarningdir cho‘ntagiga borib tushmayaptimi?
Shaxsiy ma’lumot o‘g‘rilariga qarshi nega tayinli chora ko‘rilmayapti? Bu bo‘yicha kimdir jazolangani haqida umuman ma’lumot yo‘q. Jazo bo‘lmagandan keyin davom etaverishmaydimi?

Xpress.uz – Siz kutgan format
365 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-02-03 10:18:54 Партия линияси

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг замонавий кадрлигидан келиб чиқиб, вазир сифатидаги фаолиятининг 100 кунлиги арафасида Kun.uz сайтига интервью берибди.

Вазир UzIMEI (интервью қачон ёзилган, билмадик) масаласига ҳам тўхталиб ўтибди:

“...Масалага комплекс қараш керак. Битта мавзуни олиб, қаттиқ гапириб, ҳайп қилиш мумкин, лекин бизнинг вазифамиз шов-шув қилиш эмас”. Бир сўз билан айтганда, яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун керак экан.

“IMEI шов-шуви нимадан чиқяпти ўзи? Сизда, менда, мана бу ерда ўтирганларда у катта муаммо бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз 2-3 млн. мобил телефон олиб кираётгандингиз. Бунда солиқ давлатга эмас, кимнингдир чўнтагига тушарди-ку. Ўша нолегал бозор, легалга айлантирилгандан кейин кимнингдир манфаатлари йўқоляпти. Ўша одамлар шов-шувларни бошлаяпти. Анча шов-шувнинг тагида шу ётибди. Лекин бундоқ олиб қарасангиз, катта муаммо бўлаётгани йўқ”.

“Мен ҳам эътирозларни интернетда ўқиганман, лекин мен унинг [IMEI тизимига ўтиш] бошида турмаганман”.

“IMEI керак эмас, IMEI’ни йўқ қилинглар” деган гаплар тагида бошқа сабаблар турибди: ноқонуний бозордан “доля” олиб, фойда қилиб турганларнинг лоббиси турибди”.

PS.: Чет элда ўқиб келган, минглаб одамлар симпатия билан қарайдиган кадр янги курсисига ўтириши билан минглаб одамларнинг қонини сўриётган, асабини емирётган UzIMEI балосига муносабатини кўриб, бир нима дейишга ҳайрон қоласан, киши.

Отнинг калласидек ойлик олиб, катта пуллик тижорат ташкилотида кузатувчилар кенгашида раислик қиладиган одам шунақа абсурд гапларни айтишдан олдин, ҳеч қурса UzIMEI тарафдорларининг эмас, модомики иссиқ кабинетидан кўчага чиқишга ҳафсала қилмаяпти экан, оммавий ахборот воситаларидаги UzIMEI ҳақида материаллар остидаги коментларни ўқиб кўрса бўлар эди. Телефон сотиб олиш наркотик сотиб олиш эмас, одамнинг ўзини айбдор қилиш — энг ёмон тактика. Қиммат ва IMEI'ли телефон сотиб олиш вазирга муаммо эмасдир, лекин оддий ўзбекистонлик учун бу масала. Ва энг муҳими, арзон ва сифатли телефон сотиб олиш, уни қаердан сотиб олиш — жиноят эмас. Халқни потенциал айбдор сифатида кўрманг. Блогерлар-ку ҳайп қилади, Жаҳон банки вакили эса блогерларга қўшилиб лоббиларнинг айтганини қилади. (Лайфҳак — шу материал тагида яхши дард бор).

Тизимни бошида мен турмаганман, дебди вазир ўзини оқлаган бўлиб. Эсимизда, лавозимга киришган пайтидаёқ UzIMEI’га ташриф буюриб, соддалаштириш ҳақида гапирганди. Ишчи гуруҳ тузишдан ташқари нима иш қилинди экан? Қани натижа? Оператор 75 метр квадрат жойни таъмирлашга миллиард сўмдан ортиқ, афилланган ташкилотдан қандайдир дастурий таъминот сотиб олишга 6 млрд сўмдан ортиқ пул сарфляпти, лекин зўр келса, бир кунда ҳал бўладиган нарса — 100 кунда ҳам ижобий ечим топмаяпти-ку! Муаммо чинданам тизимни ташкил қилишнинг бошида турганлардадир? Улар ҳеч қаерга кетмаган, худди афсунгар кинолардагидек исми айтилиши керак эмасдир.

Партия линияси аниқ. Бу партия линиясини Марсга юбориб ўқитган кадрингиз ҳам ўзгартиролмайди, шекилли. Масалан, тепадан ҳар ҳайп пайти фикр сўралса, лобби, ҳайпчилар ҳайпи деб жавоб берилса керак. Ҳайпчилар гапираверади, кана эса одамларнинг қонини сўрийверади. Гўёки ўзбек халқи бир марта берилган, ҳозир пул қилиш керак.
272 views07:18
Ochish/sharhlash
2022-02-03 09:19:25 Шерзод Шерматов — АКТга қайтиши, мобил интернет тезлиги, IMEI ва блокланган ижтимоий тармоқлар ҳақида

Мобил интернет тезлигининг пастлиги, “телефон солиғи” (IMEI) бўйича эътирозлар, қатор ижтимоий тармоқларнинг блоклаб қўйилгани. Kun.uz АКТ соҳасига оид шу ва бошқа саволлар юзасидан соҳа вазири Шерзод Шерматов билан интервю ташкил қилди.

https://kun.uz/04959093
203 views06:19
Ochish/sharhlash
2022-02-03 05:39:04 UzIMEI учун тўлов солиқми?

Алоқа вазири жаноб Шерматов UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтиш учун тўлов нима учун қимматлигига жавоб бера туриб, уни солиқ деб атапти.

Конституциямиз, қонунларимиздан яхшигина хабардор, ғарб таълимини кўрган Шерматов солиқларни фақат Парламент жорий эта олишини жуда яхши билади, деб ўйлайман. UzIMEI тизимини ҳам, унинг учун учун тўловни ҳам парламент белгиламаган. Солиқ кодексида ҳам акс этмаган.

Келинг майли, Шерматов айтгандай UzIMEI учун тўлов солиқ бўла қолсин. Унда UzIMEI операторига 2019 йилнинг икки ойида тўланган 25 миллиард сўм, 2020 йилда тўланган 150 миллиард сўмга яқин, 2021 йилда тўланган 200 миллиард сўмдан ортиқ пуллар, яъни солиқлар қани? Нега тизим оператори "O‘zbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish Respublika markazi" ДУК бу тўғрида ҳисобот бермайди? Қаерга, мамлакат ичи ва ташқарисидаги қайси ҳисобварақларга ва нима учун ўтказилган бу пуллар? Солиқ бўлса, охирги тийинигача очиқлансин!

Эртага жаноб Шерматов "мен образли тарзда UzIMEI тўловини солиқ деб атадим" деб қолиши ҳам мумкин. Майли бунисигаям чидаймиз. Айтайлик, IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш хизмат бўла қолсин. Унда ҳар бир телефон симкаси учун ундирилаётган 54 000 сўмлик тўловнинг харажат калькуляцияси қандай? Нега 5 400 сўм эмас, ёки нега 540 000 сўм эмас. Бир ҳисоблаб берсинлар унда? Калькуляция Антимонополия тасдиғидан ўтганми? Ахир "O‘zbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish Respublika markazi" ДУК монополист-ку!

Ҳа, айтгандай, Шерматовдан яна IMEI тизими – бутун дунёда қилинадиган тизим, деган фикрлар янграпти.

Жаноб Шерматов пуллик рўйхатга олинувчи IMEI тизими яна қайси мамлакатда мавжудлигига ва хизматлар учун тўлов миқдори тўғрисида аниқлик киритсин, марҳамат. Кутиб қоламиз.

@the_bakiroo
182 views02:39
Ochish/sharhlash
2022-01-31 11:16:21
«UzIMEI – Ўзбекистонни орқага тортаётган, тушунарсиз бюрократик тизим» – Жаҳон банки эксперти

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси, эксперт Винаяк Нагараж UzIMEI «тушунарсиз бюрократик» тизимлигини қайд этиб, Ўзбекистонни орқага тортаётган сиёсатлардан бири эканлиги ҳақида ёзди.

https://kun.uz/29718681

Kun.uz расмий канали
158 views08:16
Ochish/sharhlash
2022-01-31 08:06:08 UzIMEI нинг бети қаттиқ демаганмидим?

Мана берган муносабати.
"Муносабат бердингми?"
"Бердим"
"Нима деб?"
"Аллаёё-алла"...

Қўйилган биронта саволга жавоб йўқ, келтирилган аниқ фактлар қуруқ гап билан рад этилган, "ҳамма аҳмоқ, биз ақлли", ҳаммаси жойида, муаммо йўқ, тинч ухланг дейишибди.

Шунча пулни нима қиляпсизлар? Бетга яна бир қават чарм қоплашга сарфляпсизларми?

@shahnozxon
149 views05:06
Ochish/sharhlash
2022-01-30 18:47:54 Жаҳон банки эксперти яна UzIMEI ҳақида

Кечаги UzIMEI ҳақидаги постимиз баҳонасида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж ўз шахсий тажрибаси билан ўртоқлашибди. Эксперт UzIMEI'нинг "тушунарсиз бюрократик" тизимлигини қайд этиб, Ўзбекистонни олдинга эмас, балки орқага тортаётган сиёсатлардан бири эканлигини таъкидлаган.

Бу бало "Ўзбекистонда якунига етмаган телекоммуникация ислоҳотларининг мамлакат трансформациясини ушлаб турганини эслатиб туради. Ҳозирги UzIMEI тизими Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, мамлакатда 30 кундан ортиқ бўладиган чет элликлар учун бошоғриқдир".

Экспертнинг айтишича, UzIMEI нафақат бюрократик тўсиқ ва мижозларга қайишмайдиган тизим, балки янги технологияларни жорий этиш ва IOT (The Internet of things)ни кенг қўллашга тўсқинлик қилади. Ваҳоланки, IOT иқтисодиётнинг етакчи соҳаларида, хусусан, қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.

"Яна давом этишим мумкин, аммо бу менинг ҳар йиллик ҳафсалам пир бўлиши намунасидир. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва унинг салоҳияти борасида умидим катта. Қисқа муддат ичида жуда кўп нарса ўзгарди. Шунинг учун ҳам UzIMEI тизимидан қалбим оғрийди. Гўёки кичкинагина чивин шунча азоб беради.

Нафсиламбрни айтганда, бу менинг ҳар йиллик ниятим, ўтинчим: телекоммуникация ислоҳотларига ниҳоят якунига етсин, телефонларни UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтиш эса ипсиз боғлаб қўймайдиган, содда ва Ўзбекистонда мулоқотга салбий таъсир кўрсатмайдиган тизимга айлансин", дейди Жаҳон банки эксперти ўзининг твиттердаги саҳифасида.
148 views15:47
Ochish/sharhlash
2022-01-30 18:42:13 UzIMEI нинг бети ҳам, орқаси ҳам қаттиқ экан. Қанча муаммолар келиб чиқди, одамларга ноқулайликлар гулдастаси, шахсий маълумотлар ўғирлаб сотилиши ва ҳ.к. Халқаро экспертларнинг хавотирлари чиқяпти мана.

Хўш, шунинг эвазига тизим келтирган самара, фойда ҳақида нима биламиз? Фалонча телефон ноқонуний савдо қилинмади, деган маълумотларни пеш қилманглар. У вазифани бажаришингиз учун бюджетдан ойлик оласизлар, ресурслар ажратилади. IMEI кодлар рўйхатдан ўтказиш учун пул тўлаган истеъмолчи бунинг эвазига нима оляпти? Бевосита шу тўлаган пули учун нима хизмат кўрсатиляпти қўшимча???

Тизим бюджети эса ёпиқ, неча пул тушяпти, қаерга кетяпти - билиб бўпсан! Нимага ўзи бу тепаликка чиққандик?

Яна индамай туринглар, бир-икки кунда ўтиб кетади бу мавзу деб бошни қумга тиқиб олинглар. Лекин қачонгача ва қаергача бораркинмиз бу билан?!

@shahnozxon
134 views15:42
Ochish/sharhlash