Get Mystery Box with random crypto!

UzIMEI нинг бети ҳам, орқаси ҳам қаттиқ экан. Қанча муаммолар | UZIMEI tizimi haqida hammasi

UzIMEI нинг бети ҳам, орқаси ҳам қаттиқ экан. Қанча муаммолар келиб чиқди, одамларга ноқулайликлар гулдастаси, шахсий маълумотлар ўғирлаб сотилиши ва ҳ.к. Халқаро экспертларнинг хавотирлари чиқяпти мана.

Хўш, шунинг эвазига тизим келтирган самара, фойда ҳақида нима биламиз? Фалонча телефон ноқонуний савдо қилинмади, деган маълумотларни пеш қилманглар. У вазифани бажаришингиз учун бюджетдан ойлик оласизлар, ресурслар ажратилади. IMEI кодлар рўйхатдан ўтказиш учун пул тўлаган истеъмолчи бунинг эвазига нима оляпти? Бевосита шу тўлаган пули учун нима хизмат кўрсатиляпти қўшимча???

Тизим бюджети эса ёпиқ, неча пул тушяпти, қаерга кетяпти - билиб бўпсан! Нимага ўзи бу тепаликка чиққандик?

Яна индамай туринглар, бир-икки кунда ўтиб кетади бу мавзу деб бошни қумга тиқиб олинглар. Лекин қачонгача ва қаергача бораркинмиз бу билан?!

@shahnozxon