Get Mystery Box with random crypto!

UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi uzglobaltv — UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal U
Telegram kanalining logotibi uzglobaltv — UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @uzglobaltv
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.64K
Kanalning ta’rifi

Uzglobaltv.uz - eng dolzarb global real voqeyliklarga asoslangan veb-sayt.
Veb-saytning rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-01-08 12:38:20
Рамзан Қодиров Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини пул ювиш схемаси деб атади

"Айримлар Украинага Ғарб томонидан жўнатилаётган ташқи ёрдам ҳақида қайғураётганига гувоҳ бўляпмиз. Хавотир олманг! Бу ишлаётган пул ювиш схемаси. Ғарб ва Украина расмийлари бу маблағларни талон-тарож қилишади ва ёрдам умумий миқдорининг кўпи билан 15%и хандаққача етиб боради", — деб ёзди Чеченистон раҳбари Телеграм каналида.‌‌

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
68 views09:38
Ochish/sharhlash
2023-01-07 23:52:53
#Тезкор #Диққат
Ҳурматли ҳайдовчилар ҳаво ҳарорати яқин кунларда кескин совиши кутилмоқда!

Автомобилингиздаги сув идишини бўшатиб қўйишни, имкон қадар совуқ ҳароратга чидамли суюқликдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
17 views20:52
Ochish/sharhlash
2023-01-06 21:30:43
#Тезкор #Даҳшат

Андижон ҳайвонот боғида айиқ ишчини ўлдирган видеоси эълон қилинди

Ишчи эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлибди

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
101 views18:30
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:47:32
Андижонда айиқ ҳайвонот боғи ишчисини ўлдирди. (видео)

Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган ҳайвонот боғида 2023 йил 3 январь куни соат 16:00 ларда ҳайвонот боғи ишчиси айиққа овқат бериш учун унинг қафасига кирган вақтида, йиртқич унинг бўйин қисмида тишлаб олиши натижасида воқеа жойида вафот этди.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
27 views06:47
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:46:43
Самарқандлик эркак хотини ва фарзандини ўлдириб сўнг ўзини осди

24 декабрь куни Оқдарё тумани «Галаравот» маҳалласида яшовчи фуқаро А.А.нинг хонадонда унинг турмуш ўртоғи М.А. ва 5 ойлик фарзанди П.М. тан жароҳатлари билан ўлик ҳолатда топилган.

Дастлабки тезкор маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, А.А. турмуш ўртоғи М.А. билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, уни қайчи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб ўлдирган. Сўнгра бешикда ётган 5 ойлик фарзанди П.М.ни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Кейин ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
27 views06:46
Ochish/sharhlash
2023-01-03 15:53:39 #Муносабат

Тахмин-тусмоллар эмас, аниқ далиллар керак!

Фарғоналик блогер Ш.Эсанов ижтимоий тармоқ орқали Судьялар олий кенгашига мурожаат қилиб, ўзига нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни мазмунан кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси Ж. Хўжамбердиевнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдиради.

Мурожаатда баён этилган ҳолатлар ўрганилганда суд мажлиси жараёнида судья томонидан “Судьялар одоби кодекси” талаблари бузилгани аниқланмади. Шунингдек, суд мажлиси ўз вақтида бошланмагани судга эмас, иш бўйича тарафлардан бирининг белгиланган вақтда ҳозир бўлмаганига боғлиқ экани ҳам ойдинлашди.

Мурожаатчининг суд мажлисида тингловчи бўлиб ўтирган икки нафар шахс унинг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бунга гўёки судья шароит яратиб берганлиги тўғрисидаги важларига ҳам қўшилиш қийин. Агар у ўз шаъни ва қадр-қиммати бошқалар томонидан камситилган деб ҳисобланса, бу ҳақда тегишли органга тўғридан-тўғри мурожаат қилишига ҳеч қандай монелик йўқ.

Судьянинг суд мажлисига тарафларни келтириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни ўз муддатида кўриб чиқишга қаратилган чора бўлиб, бу ҳол процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келмаган.

Мурожаатдаги бошқа ҳолатлар муаллифнинг тахмин-тусмоллари бўлиб, улар инкор этиб бўлмас факт ва асосга эга эмас.

Cуд мажлисининг ўзига келсак. Унда блогер Ш. Эсановнинг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасида (“туҳмат”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиши натижасида жарима жазоси тайинланган.

Сўзимиз якунида суд қароридан норози тараф тегишли тартибда шикоят қилиши ҳуқуқига эгалигини эслатиш ортиқчалик қилмас.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
13 views12:53
Ochish/sharhlash
2023-01-03 10:39:10

36 views07:39
Ochish/sharhlash
2023-01-03 00:37:59
#YANGILIK

31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради

Пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан юқоридаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
27 views21:37
Ochish/sharhlash
2023-01-02 19:01:30
#Тезкор #Ана_холос

Ўзбекистонда мактаб ўқув дастуридан физика ва кимё фанларини олиб ташлаш таклиф қилинмоқда

Журналистика университети ректори бу фанларни мактабда ўрганиш унга қийин бўлганини, лекин ҳаётда бу фанлардан унчалик фойдаси йўқлигини айтди. Унинг фикрича, бунинг ўрнига ижодий нарсаларни киритиш керак.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
53 views16:01
Ochish/sharhlash
2023-01-02 09:04:07
#Тарқатинг
Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома туғуруқхонадан олинади.

«Туғилганида барча қилиниши керак бўладиган хизматлар тиббиёт муассасасининг ўзида, бепул амалга оширилади».


@uzglobaltv каналига обуна бўлинг
37 views06:04
Ochish/sharhlash