Get Mystery Box with random crypto!

#YANGILIK 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгара | UZGLOBAL TV | Rasmiy kanal

#YANGILIK

31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради

Пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан юқоридаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.

@uzglobaltv каналига обуна бўлинг