Get Mystery Box with random crypto!

Навоий ва Наманганда Фан олимпиадасининг республика босқичига | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Навоий ва Наманганда Фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди

Бугун 22 май куни Навоий вилоятида қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида), қозоқ тили, Наманган вилоятида физика, тарих, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди.

Олимпиадада жами 194 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. қорақалпоқ тили ва адабиёти 6 нафар, рус тили ва адабиёти 30 нафар, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида) 35 нафар, қозоқ тили 12 нафар, физика 35 нафар, тарих 42 нафар, информатика ва ахборот технологиялари фанидан 34 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

Ўқувчилар учун ҳудудларда ётоқхона ҳамда олимпиада ўтказиладиган кунлари овқатланиш ва барча шарт шароитлар яратилган.

Навоийда бўлиб ўтаётган фан олимпиадаси республика босқичи онлайн трансляциясини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин

https://www.facebook.com/navoiy.vxtb.3/