Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.64K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2023-05-13 12:59:53 Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида “Мураккаб коррупцион жиноятларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш доирасидаги янги тенденциялар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг марказий ва ҳудудий тармоқлари ходимлари иштирок этишди.

Тренинг машғулотида халқаро экспертлар сифатида таклиф қилинган АҚШнинг собиқ прокурорлари Г.Уэдл ва Б.Гринберг ҳамда Словениянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси собиқ раҳбари Г.Клеменчичлар қатнашишди.

Хорижий экспертлар томонидан иштирокчиларга мураккаб коррупциявий жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш жараёнларида амалга оширилаётган янги тенденциялар ҳақида АҚШ ва бошқа етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти мисолида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, мазкур тоифадаги жиноят ишлари бўйича тезкор қидирув тадбирларини ўтказиш, молиявий маълумотларни мониторинг ва таҳлил қилиш, гувоҳлар билан ишлаш ва уларни ҳимоя қилиш, параллель молиявий текширув ўтказиш, халқаро сўровлар юбориш, активларни аниқлаш ва уларни хориждан қайтириш, далиллар мақбуллигига риоя қилиш, шахсларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг жавобгарлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида хорижий экспертларва иштирокчиларга мураккаб коррупциявий жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш ҳамда параллель молиявий текширувлар ўтказиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида тақдимотлар қилинди.

Тадбир якунида ўзаро тажрибалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар алмашинилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.9K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:59:53
3.2K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:59:33
Наманганда ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2.6K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:59:28
Қашқадарёда маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2.8K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:59:18 Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланганлар саломатлигини яхшилашга қаратилган "Мен донорман" хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди.

Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.

Кейинги йилларда бундай савоб амални бажараётган инсонларнинг сони тобора ортаётгани қувонарли. Қолаверса, донорликнинг афзалликлари бўйича турли акция, тарғибот тадбирларининг ҳам кўпайгани эзгу ишга бош қўшаётганлар сони ошишига туртки бўлмоқда.

Соғлом киши учун қон топшириш мутлақо хавфсиз. Сабаби, инсон организмида одатда 4,5-5 литр қон бўлади ва ундан 200 ёки 400 мл олинади. Организмда эса камайган қон миқдорини 36 соат ичида тўлиқ тиклаб олиш хусусияти мавжуд. Энг муҳими, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш, моддалар алмашинувини яхшилаш ва иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти катта.

Инсоннинг инсонга қон топширишдек олий даражадаги ҳадяси бўлмаса керак. Бу орқали кимгадир ҳаёт бағишлаш – энг савоб ишлардан бири саналади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.0K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:59:17
2.9K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:53:56
Тошкент шаҳрида кураш мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.0K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-05-11 16:11:25 ​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг январь-апрель ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 мингга яқин мурожаат келиб тушган, шундан 4 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 1 700 та мурожаат қаноатлантирилган, 2 483 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 653 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Алиментга оид мурожаатлар бўйича қарздорларни иш билан таъминлаш ва оилаларни яраштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 562 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилалар қайта тикланди ҳамда 9 та алимент ҳужжатлари бўйича 875 млн. сўмлик пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда қопланиб, болаларнинг вояга етгунга қадар таъминоти тўлиқ таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
5.3K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-05-11 16:05:15
Яккабоғ туманида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.4K views13:05
Ochish/sharhlash
2023-05-11 15:37:05 ​​Ҳарбий соҳада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни самарали олдини олиш борасида илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳарбий прокуратура масъул ходимлари томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси собиқ атташеси Ду Хундэ ва янги тайинланган ҳарбий атташеси Ван Сиючунь билан учрашув ўтказилди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Ходжаев ва Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов иштирок этди.

Учрашувда Хитой Халқ озодлик армияси Ҳарбий прокуратураси билан ҳуқуқий соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Хитой ҳарбий прокуратураси фаолиятини ўрганиш, бу борадаги кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби соҳаларда тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

=========

В целях изучения опыта передовых зарубежных стран по эффективной профилактике правонарушений и преступлений в военной сфере ответственные сотрудники Генеральной прокуратуры и Военной прокуратуры Республики Узбекистан провели встречу с бывшим атташе Посольства Народной Республики Китая в Узбекистане господином Ду Хунде и недавно назначенным военным атташе господином Ван Сиючунь.

В нем приняли участие заместитель начальника Генеральной прокуратуры Н.Ходжаев и заместитель Военного прокурора Республики Узбекистан К.Исраилов.

На встрече были рассмотрены вопросы установления отношений международного сотрудничества в правовой сфере с Военной прокуратурой Народно-освободительной армии Китая, изучения деятельности органов военной прокуратуры, подбора кадров, повышения их квалификации,  обсуждались мероприятия по обмену  опытом в сфере предупреждения преступлений и правонарушений.

Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.3K views12:37
Ochish/sharhlash