Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.64K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 130

2022-08-27 08:46:10
Қашқадарёда тарихий ёдгорликни бузган шахс қамоққа олинди

@uzbprokuratura
5.0K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:46:10
Қашқадарё вилоятида ўтказилган тиббий кўрик тафсилотлари

@uzbprokuratura
4.8K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:46:10
Медосмотр населения в Яккабагском районе Кашкадарьинской области

@uzbprokuratura
4.7K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:33:56 Жорий йил 28 январь куни Бош прокуратура ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг ўзаро келишувига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш бўйича 2022 йил учун “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилган.

Ушбу “Йўл ҳаритаси” ижроси бўйича Бош прокуратурада ҳар жума куни ходимлар учун маънавият соати ташкил қилиниб келинмоқда.

Шунга кўра, бугун Бош прокуратуранинг марказий маҳкамаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирокида санъат аҳли билан учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова, актёр, режиссёр ва сценарист Иброхим Расулов, актриса Шахноза Ходжимуратова иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига сезиларли ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбобларининг ижодий мероси бугунги кунда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларда нечоғлиқ қўл келаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, шоира Фароғат Худойқулова ва актриса Шахноза Ходжимуратоваларнинг дурдона асарлардан парчалар ўқиши иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

@uzbprokuratura
5.3K viewsedited  13:33
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:05:09 Жорий йилнинг 16 - 20 декабрь кунлари кураш ҳафталиги доирасида “Прокуратура полвони”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида” республика чемпионати, миллий ва хорижий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги халқаро кураш мусобақаси ва “Ўзбек полвони” республика турнирларини ўтказиш режалаштирилган.

Бинобарин, 16 декабрь куни прокуратура тизими ходимлари ўртасида “Прокуратура полвони” республика мусобақаси ўтказилди.

Турнирнинг финал босқичини Бош прокурор ўринбосари Рахимов Шавкатжон очиб берди.

Очилиш маросимида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, спортчилар, мураббийлар ва таклиф этилган меҳмонлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида эл суйган хонандалар иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.

Мусобақада 7 та вазн тоифасида жами 130 нафар прокуратура тизими ходимлари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Турнир якунида ўз вазнида ғолибликни қўлга киритган полвонлар қимматбахо совғалар, пул мукофоти ва медаллар билан тақдирландилар.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

@uzbprokuratura
2.9K views16:05
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:05:09
2.6K views16:05
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:15:16 Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Юнусобод туман сектор раҳбарлари билан Юнусобод туманининг 4 даҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Танишув давомида ҳудудда мавжуд ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, уни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқ ва қўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Юнусобод тумани ҳудудида 1 ой давомида олиб борилган ободонлаштириш ишлари натижасида 12.005 тонна чиқиндилар олиб чиқилди, 111 та ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди, 56 та ёғоч устунлар бетон таянч устунларга алмаштирилди, 13,7 км. ҳаво симлари қайта тортилди, 57 та трансформатор кўрикдан ўтказилди, 12,6 км. газ трубалари бўялиб, 89 та ГРП тафтишдан ўтказилди, 6,5 км. иссиқлик қувурлари таъмирланди ва изоляция ўралди, 2.731 п/метр ирригация тармоқлари, 212 та кўп қаватли уйларни ертўласи тозаланди, 14.620 кв.метр йўллар асфальт қилинди, 8.087 дона мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, 478 та дарахтга шакл берилиб, бўялди.

@uzbprokuratura
3.0K views15:15
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:15:16
2.6K views15:15
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:19:53
2.9K views14:19
Ochish/sharhlash