Get Mystery Box with random crypto!

1873 йил Хива ишғолида чор аскарлари сафида қатнашган америкал | Ўзбек Ўзига Бек

1873 йил Хива ишғолида чор аскарлари сафида қатнашган америкалик харбий мухбир Януарий Алоизий Мак-Гахан шундай ёзади:

Амударё кечувидан ўтиб, хориб-чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз, деган ташвиш бор  эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, хаттоки махаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.

Аскарларимиз ахолидан янги узилган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. "Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз" деб ҳавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди.

Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу аҳоли америкалик харбий мухбирни аввалига тажжублантиради. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришади ва сухбат қуради. Ва шу сухбат жараёнида тушунадики, бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни хам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга "нажоткор" сифатида қарайдиган даражага етиб келган.

Тарихдан маълум, қисқа муддатда 3 та хонлик ишғол этилган. Уларни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб, унинг химояси учун курашиб, жон бермаган.

Қўқонинг сўнгги хони Худоёрхон босқинчи Кауфманга расман мурожат қилиб, сиёсий ишларга аралашмасликни ваъда қилиб, Қўқонга қайтишга рухсат сўраган, аммо рад жавобини олган. У 1882 йил Афғонистонда йўлда, вафот этади. 

Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон - Украинда 1930 йили 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри хозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири Саид Мухаммад Олимхон - мамлакатдан қочиб кетгач, қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрининг сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган. 1944 йили 64 ёшида вафот этган ва Афғонистонда дафн этилган.

Қабр тошига шу мисралар ёзилган:
Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир...

Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган...
Қобул, 1930 йил

* * *

Тарих - уни шунчаки ўқиб қўйиш учун ёзилмайди, балки хатоларни такрорламаслик учун ўрганилади...
@uzbeku