Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек Ўзига Бек

Kanal manzili: @uzbeku
Toifalar: Ko‘ngilchak , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.79K
Kanalning ta’rifi

Бизнинг чекимизга қудратли давлатга айланишга интилаётган мамлакатнинг илк фидойи авлоди бўлиш ёзилган!
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир...
Ватанингиз шерларини ўлдирманг!
Акс холда душманингиз итларига ем бўласиз...

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2024-05-13 20:25:16 Жонзотларнинг мия фаолиятини тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган олимлар қарғаларнинг ақл-заковатидан ва қобилиятларидан хайратдалар.
Уларни энг кўп хайратлантирган жиҳат - қарғаларнинг ўзаро сўзлашув чоғида мураккаб кодларни ишлатишидир.
Яъни улар бир-бирлари билан мулоқот қилиш учун янги-янги кодларни ўйлаб топиб, фойдаланадилар.

Бу кодлар орқали улар ўз яқинларини атрофдаги хавф-хатардан огохлантирадилар;

емишларнинг жойлашган ўрнини таърифлаб берадилар (локация
);

ўзлари ўрганган "билим"ларни дўстлари билан ўртоқлашадилар;

бир-бирларига мехр-мухаббат изхор қиладилар;

бир-бирларига ўз норозиликларини билдирадилар... ва хоказо.

Бизлар қарғаларнинг хаммаси фақат "карр-карр" дея товуш чиқаради, деб биламиз. Аслида бу товушлардаги оханг ўзгаришлари хар хил маъноларни англатади.

Бундан ташқари, қарғаларнинг "шева"лари хам бор.
Агар қандайдир сабабларга кўра, бир қарға ўз гурухидан ажралиб, бошқа гурухга қўшиладиган бўлса, уларнинг "шевасини" ва мулоқот кодларини ўрганишга мажбур бўлади.

Охирги вақтларда олимлар турли мамлакатларнинг қарғалари турли "тил"ларда сўзлашишини хам аниқладилар.

Қарғаларнинг ақл-заковат даражаси шу қадар юқори ва қобилиятлари шу қадар кўпки, уларни кичик бир постда таърифлаб бериш имконсиз.

Бу виқорли ва ақлли қушлар хақидаги маълумотлар хатто олимларни хайратлантириши мумкин, аммо бизни эмас.
Чунки бизлар бу қушни Китобимиздан таниганмиз.
Қобилга Хобилнинг жасадини қаерга ва қандай кўмиш борасида таълим бериш учун юборилган қарға эсингиздами?..

Ха, биз учун қарға ўзига хос "муаллим"дир. Унга озор берманг...
@uzbeku
  
5.1K viewsedited  17:25
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:38:59 1873 йил Хива ишғолида чор аскарлари сафида қатнашган америкалик харбий мухбир Януарий Алоизий Мак-Гахан шундай ёзади:

Амударё кечувидан ўтиб, хориб-чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз, деган ташвиш бор  эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, хаттоки махаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.

Аскарларимиз ахолидан янги узилган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. "Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз" деб ҳавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди.

Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу аҳоли америкалик харбий мухбирни аввалига тажжублантиради. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришади ва сухбат қуради. Ва шу сухбат жараёнида тушунадики, бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни хам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга "нажоткор" сифатида қарайдиган даражага етиб келган.

Тарихдан маълум, қисқа муддатда 3 та хонлик ишғол этилган. Уларни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб, унинг химояси учун курашиб, жон бермаган.

Қўқонинг сўнгги хони Худоёрхон босқинчи Кауфманга расман мурожат қилиб, сиёсий ишларга аралашмасликни ваъда қилиб, Қўқонга қайтишга рухсат сўраган, аммо рад жавобини олган. У 1882 йил Афғонистонда йўлда, вафот этади. 

Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон - Украинда 1930 йили 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри хозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири Саид Мухаммад Олимхон - мамлакатдан қочиб кетгач, қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрининг сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган. 1944 йили 64 ёшида вафот этган ва Афғонистонда дафн этилган.

Қабр тошига шу мисралар ёзилган:
Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир...

Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган...
Қобул, 1930 йил

* * *

Тарих - уни шунчаки ўқиб қўйиш учун ёзилмайди, балки хатоларни такрорламаслик учун ўрганилади...
@uzbeku
12.1K views11:38
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:38:30
Суратда: "Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган...
Қобул, 1930 йил
https://t.me/uzbeku
8.4K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2024-05-13 07:11:40
Айниии хақиқатлар...

Ватан учун жон куярлар бооор...

https://t.me/uzbeku
6.4K views04:11
Ochish/sharhlash
2024-05-12 16:32:27
Сизнинг доимий дўқларингизга мунтазам сукут сақлаб турган одамнинг жавоби жуда қаттиқ бўлади...

Узоқ вақт ўзингизга кела олмайсиз...

https://t.me/uzbeku
5.2K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-07-05 13:45:10 Болалигимизда дўстларим билан бақир-чақир қилиб поездда напитка сотиб юрардик... Бир хил кийимда юрадиган амакилар эринмасдан хар биттамизни қувлаб, омади келган куни ушлаб олишарди...
Худди катта жиноятчиларни ушлагандек, қўлимизни қайириб машинага солиб, олиб кетишарди... Бирорта хонага олиб кириб наркабаронни тергов қилгандай соатлаб тергов қилишарди... Йиртиқ тапичкамиздан тортиб, ўқийдиган мактабимизгача суриштиришарди...

Биз эса бир суткалик жазодан кейин эртасига яна бизнесни давом эттираверардик...

Бари-бир яхши дамлар эди... Хотиралар аччиқ бўлса хам, эслашга арзийди...

Болалигим ўтган жойларга бормаганимга анча йиллар бўлди... Суриштирсам, ўша поезд йўлда бирга чопиб юрган дўстларимнинг кўпчилиги ўттизга чиқмасдан вафот этибди...
@uzbeku
430 views10:45
Ochish/sharhlash
2023-07-05 13:16:18 - Бозорда қўй калласидан битта олмоқчиман, миясини яхши кўраман.
- Кўпроқ олавер.
- Нега?
- Интернетдаги постларингни ўқидим...
Суярқул Остонақул

@uzbeku
1.4K views10:16
Ochish/sharhlash
2023-07-05 11:52:59
Бегунох бўлолмаймиз...
http://telegram.me/uzbeku
2.2K views08:52
Ochish/sharhlash
2023-07-05 11:37:47
Давлат қилиши керак бўлган ишлар аста секин ахолига ўтказиб юборилябди:
Камбағалга ёрдам
Ночор беморларни даволаш
Ўз кўчасини асфальтлаш
Трансформатор янгилаш
Мана давлат ахамиятидаги йўлўтказгич кўприккача келинди.

Кейинги қадам давлат қарзларини эълон орқали одамлардан пул йиғиб ёпиш...

Аламлиси буни одамлар бошқа эхтиёжларини камайтириш ёки умуман тўхтатиш хисобига қилишади...
Бахтиёр Султанов
http://telegram.me/uzbeku
3.0K views08:37
Ochish/sharhlash
2023-07-05 10:53:04 Андижондаги бир курсдошим билан телефонда кўп гаплашиб турар эдик. Бир кун дўстимнинг телефонидан қўнғироқ бўлиб қолди. Олсам фарзанди экан... Фарзанди йиғлаб туриб: "Дўстингизни топшириб қўйдик" дея олди холос... Аллох рахматига олган бўлсин!

Азиз дўстларим! Биродарларингиз билан тез-тез дийдорлашиб туринглар.

Барибир вақти келиб бир кун бирортамизнинг телефонимиздан қўнғироқ бўлиб, гўшакнинг нариги томонида фарзандимиз айнан шу тарзда хабар етказиши хам бор гап экан...

Ўлим хақ!

Лекин, эй Аллохим, ана шундай хабарларни дарагини бизларга кечиктиргин...
@uzbeku
3.2K views07:53
Ochish/sharhlash