Get Mystery Box with random crypto!

Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 7-июндаги қарорида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ўргатиш вазифаси белгиланган. Амалда мазкур қарорнинг ижросини таʼминланмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖнинг тегишли қарори асосида “Урганчтрансгаз” УКга қарашли “UTG Training” ўқув марказининг фаолияти яна-да кенгайтирилди. Ҳозир марказда фаолиятнинг 24 тури бўйича корхона ишчи-ходимлари ва аҳолининг малакасини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек ўқув маркази имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш мақсадида, жорий йилда Хоразм вилоятдаги касбга тайёрланиш ва малакасини ошириш истагида бўлган “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшларни шу марказда бепул асосда малака ошириш ва ўқитиш учун жалб қилинадиган бўлди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан жойларда касб-ҳунарга ўқитишнинг асосий йўналишлари бўйича ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди. Банд бўлмаган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда касб-ҳунарга ўқиш истагидаги ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган ёшлар учун “UTG Training” ўқув марказида семинар-тренинг ташкил этилди.

Энди 50 нафар ёшлар ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича 1 ҳафтадан 3 ойгача бўлган муддатда бепул таҳсил олиб, Сертификатга эга бўлишади. Бу гувоҳномалар Россия давлатида ҳам тан олиниши билан аҳамиятли.