Get Mystery Box with random crypto!

Шу кунларда 'Урганчтрансгаз' унитар корхонасининг Қўнғирот МГҚ | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Шу кунларда "Урганчтрансгаз" унитар корхонасининг Қўнғирот МГҚБ Хўжайли саноат майдончаси хизмат кўрсатадиган Д-1220 мм “Газли-Нукус” магистрал газ қувурининг 1-тармоғида 21 км қувур демонтаж қилинмоқда. Объектда Қўнғирот, Заунғур МГҚБ ва Урганч ҚМБларнинг 80 нафар ишчи-ходими 10 дан ортиқ оғир махсус автотехника воситаларини жалб қилган ҳолда фаолият олиб боряпти.

Ишчи-ходимларнинг ноқулай иқлим шароитида, яъни чўл ҳудудида очиқ ҳавода иш олиб бораётганликларини инобатга олиб, касаба уюшма масъуллари иш жойига чиқишди ва меҳнат шароитларини бевосита кузатдилар. Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси, хавфсиз шароитларнинг яратилганлиги ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.

Очиқ ҳавода, дала шароитида иш олиб бораётган ходимларга қўшимча равишда чой, кофе, термос ва электр чойнаклар тарқатилди..