Get Mystery Box with random crypto!

'Ўзтрансгаз' тизимида таҳлилий ускуналар блоклари ўрнатилмоқда | URGANCHTRANSGAZ_INFO

"Ўзтрансгаз" тизимида таҳлилий ускуналар блоклари ўрнатилмоқда

"Ўзтрансгаз" АЖ тизимида табиий газ сифатини назорат қилишга алоҳида эʼтибор қаратилади. Чунки, етказиб берилаётган табиий газнинг сифати паст бўлса - технологик ускуналар тўхтаб қолиши, компрессор станцияларида авария ҳолатлари, қувурда оқмалар пайдо бўлиши ва газ ҳажмининг техник йўқолишига олиб келади.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таҳлилий ускуналар блокларини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хроматограф ва анализаторлар - табиий газ таркиби, олтингугурт ва меркаптан олтингугурт миқдорини, шунингдек, намлик ва углеводородлар учун шудринг нуқтаси ҳароратини доимий равишда аниқлайди. Бу параметрлар табиий газнинг асосий сифат кўрсаткичларидир.

Лойиҳа доирасида Муборак, Газли МГҚБ "Урганчтрансгаз" УК тасарруфидаги бўлинмаларга блоклар ўрнатилган эди. 11-октябрда Ақчалоқ МГҚБ "Арслон" ўлчов узелига ўрнатилган блок фойдаланишга топширилди.