Get Mystery Box with random crypto!

Тўппонча (Узр лекин)

Telegram kanalining logotibi tupponchaaa — Тўппонча (Узр лекин) Т
Telegram kanalining logotibi tupponchaaa — Тўппонча (Узр лекин)
Kanal manzili: @tupponchaaa
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 836
Kanalning ta’rifi

“Отилган бир ўқ, манзилга тез етар, бунга кўнгил тўқ!"
Мурожаат учун @mail_tupponcha_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 07:53:13
#Ишора

Сингапурдан аввал Сирғалида бўлиши керак (эди)

Сингапурда кўпқаватли уйлар олдидан ўтаётганда ерусти метроси ойналари автоматик равишда хира тортиб қоларкан. Яъни хонадонида ўтирганларга йўловчиларнинг назари тушмайди.

Буни кўриб, Тошкент ерусти метросининг Чоштепа маҳалласидан ўтаётганини эсладим. Кўпқаватли уйларда ўтирганлар шундоққина кўз олдингизда намоён бўлади. Ким чой ичиб ўтирибди, ким гаплашиб, ким кир осиб... ва ҳоказо.

Аслида бу амалиёт аҳолисининг учдан бири буддист бўлган Сингапурдан аввал аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган Сирғалида жорий этилиши керак эди. Чунки Исломда бировнинг уйига рухсатсиз назар солиш ҳам тақиқланади.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”, деганлар.

ПАҚ...

@tupponchaaa
1.6K views04:53
Ochish/sharhlash
2022-08-22 07:44:00
#Одамбўлмаймиз

Итни сийласанг, тўрга ўтар.

Тентак - тўрини бермас.

Теракдай бўй бергунча,
Нинадай ақл берсин.

Тўрдаги билан сўзлашгунча,
Эшик олдидаги билан чиқиш.

Фаросатни бефарасотдан ўрган.

Фаросатсиз фалокатга йўлиқар...

***
Қолганини сиз давом эттиринг. Ҳаммасини битта қилиб, халқ дардини тахтиравонда "тинглайдиган" Андижон тумани тўраси — ҳокимига юборамиз. Иссиқда ачиб қолган мияси сал совир балки.

ПАҚ...

@tupponchaaa
813 views04:44
Ochish/sharhlash
2022-08-21 09:22:54 #фирибми?

"Фарҳод" бозори чорраҳасида ўрнатилган "Asia alliance bank" банкомати (Узкард) пулингизни ечиб, пулингизни бермаяпти.

Яъни, пул ечилгани тўғрисида чек беради, "ечилди" деган смс келади, кликдан текширсангиз ҳақиқатда шундай. Аммо, қуруғини чиқармаяпти занғар.

Энг қизиғи, банкоматга ҳеч қандай огоҳлантириш, "техник носоз" деган белгилар илинмаган. Банкка телефон қилсангиз, 24 соатда қайтариб картангизга ташлаймиз, дейди, уялмай.

Гўзал фирибгарлик!

Мана нега Ўзбекистонда банкларга ишонишмайди, Карл!

ПАҚ...

@tupponchaaa
1.4K viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2022-08-19 18:08:33
Бири ўзини ёқса, бошқаси оғзини тикиб қўйса, кимдир очлик эълон қилса...Хунук тенденция. Нимадир не то. Ё жойлардаги ҳокимликлар, депутатлар, маҳалла ишламаяпти ёки одамлар руҳиятида ўзгариш бор.

Ё иккиси ҳам.

@tupponchaaa
1.5K viewsedited  15:08
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:26:03
"Ўзгидромет" раҳбаридан огоҳлантириш!
1.3K views06:26
Ochish/sharhlash
2022-08-19 07:43:03 #Аччиқ_ҳақиқат

Одамларнинг ишончини ўлдирманг, Президент таълим муассасалари агентлиги мутасаддилари!


Уқувсизлик, узоқни кўра билмаслик, мавжуд ресурслардан самарали фойдалана олмаслик...
Очиғи, Президент таълим муассасалари агентлигининг бугунги фаолияти ҳақида сўз кетганда, шу таърифларни ишлатиш тўғри бўлади, деган хулосага келиб қолдим.
938 views04:43
Ochish/sharhlash
2022-08-19 07:21:29
#Жума_муборак

Шавкат Мирзиёев Марва тепалигида 2 ракат намоз ўқиди. Ўзбекистон делегацияси намоздан сўнг, илтижo этиб, дyoлap қилди.

Шу билан президент Умра зиёратини якунлади.

Яратган барчамизни шу кунларга етказсин. Жума муборак, азизлар!

@tupponchaaa
725 views04:21
Ochish/sharhlash
2022-08-18 14:31:53 ​#Дарвоқе

Хабарингиз бўлса керак, афғонистонлик ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатдан қочар чоғида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистонда самолёт ва вертолётларини қолдириб кетган.

Энг катта путиниод — Владимир Соловьевнинг кўрсатувида чиққан манов одам ўша техникалар Украинага берилишидан хавотирда.

"Агар Ўзбекистон вертолётларни америкаликларга қайтарса ва улар Украинада бизга қарши қўлланилса, барча мигрантларнинг кетига тепишимиз керак. Миллионлаб ишсизлар юртига қайтса нима бўлади? Албатта, хаос. Лекин бу бизни муаммо эмас" дебди у.

Урушни уч кунда ҳал этмоқчи бўлган, ўзларидан енгилмас, вахший "айиқполвон" ясаб олган "қудратли" давлатнинг толиблардан қолган эски темир-терсаклардан хавотир олаётгани — кулгули.

"Вой бечора айиқ..."

ПАҚ...

@tupponchaaa
762 views11:31
Ochish/sharhlash
2022-08-17 12:22:53Саудия шахзодаси, 37 ёшли Муҳаммад ибн Салмон муқаддас Каъбатуллоҳнинг ичини ювиб чиқибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти айни дамда Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Ташриф доирасида давлат раҳбарининг Макка ва Маданига зиёрати ҳам кутилмоқда.

@tupponchaaa
789 views09:22
Ochish/sharhlash
2022-08-17 10:53:19
#Ана_холос

Айтишларича, Тошкент марказидаги Боровский тиббиёт коллежи ғойиб бўлиб, ўрнида баланд ва ўхшовсиз янги бино пайдо бўлибди.

Тармоқларда "Жоха ака, иякни тагидаги жундан бир тола олиб трахтибидох қивордингизми, қойил омале" деган ҳайратлар пайдо бўляпти.

Ё Али, дейишдан бошқа чорамиз йўқ, ҳозирча.

ПАҚ...

@tupponchaaa
783 viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash