Get Mystery Box with random crypto!

Тўппонча (Узр лекин)

Telegram kanalining logotibi tupponchaaa — Тўппонча (Узр лекин) Т
Telegram kanalining logotibi tupponchaaa — Тўппонча (Узр лекин)
Kanal manzili: @tupponchaaa
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 836
Kanalning ta’rifi

“Отилган бир ўқ, манзилга тез етар, бунга кўнгил тўқ!"
Мурожаат учун @mail_tupponcha_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 08:55:51
#Кайфият

Мустақилликка эришиш оғир бўлган, кўп жон чекилган...деган гапларсиз (одамни энсасига ҳужум қилмасдан) мустақилликни нишонлайвериш керак.

Нонга қилич билан эришиладими ёки кимдир қўш-қўллаб топширадими, фарқи йўқ. Неъматлигича қолади.

Ҳурлигимиз муборак, азизлар!

@tupponchaaa
363 views05:55
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:22:40
СССРнинг сўнгги ҳукмдори Михаил Горбачёв 91 ёшида Москвада вафот этибди.

Собиқ иттифоқ парчаланишидаги улкан ҳиссаси учун тармоқларнинг ўзбек сегментида унинг ўлими муносабати билан бир дақиқалик сукут эълон қилинмоқда.

ПАҚ...
589 views04:22
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:07:55
#одамбўлмаймиз

Яқиндагина Сами Юсуф қўшиқ айтиб очиб берган «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуаси Озиқ-овқат бўлимига ишга қабул қилиш учун эълон берибди.

Қайд этилишича, ишга кириш учун ўзбек тилини билиш шарт эмас. Инглиз ва русчанг равон бўлса бўлди.

Қизиқ, бу олиймақом мажмуа ўзбек тилида сўзлашадиганлар учун мўлжалланмаганми шунда? Ёки кириш-пиришда "Бу ерда фақат инглиз ва русийзабонларга хизмат кўрсатилади. Билмасанг, четроқда ўйна" деб ёзиб қўйилганми?

Ҳақиқатда, ўзбек тилини билиш ўзи нимага керак? Фақат эълонни ўзбекча бериш учунми? Умуман, мен Ўзбекистонда яшаяпманми?


ПАҚ...

@tupponchaaa
616 views12:07
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:16:43 Аёлларини, оналарини, қизларини ҳимоя қилолмайдиган жамиятда яшаётганимдан уялдим, эзилдим, инградим бугун...
560 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:16:10 ​#Аччиқ_ҳақиқат

Бундай тизимга, руҳий нуқсони бор, аёлини, оиласини хўрлаб келган одамсифат махлуқ билан яшашга маҳкум қилганларга минг лаънат бўлсин.

Гап шундаки, қашқадарёлик аёл ароқхўр, руҳан носоғлом эрининг зўравонликларидан безиб ИИБга ариза берган (1). Улар эса "эркак"ни огоҳлантириш билан чекланган. Аёл яна шикоят қилган (2). Бу сафар икки тийинга қиммат, ҳокимиятларнинг фақат кет артишга ярайдиган ҳисоботида кўз-кўз қилинадиган "Ҳимоя ордери" берилган.

Қалби, руҳи мажруҳ одам "хотинимни ҳимоя ордери бор, ўйлаб иш қилиш керак" дейдими? Йўқ албатта, давом этган тазйиқларда. Аёлнинг ўлимидан олдинги охирги шикоятидан кейин (3) мелисалар "Эр" билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Ҳа, ожизалар қанчалик дўзахдан қочишга уринмасин, маҳалла, оилавий участкавой, ярашув комиссияси отлиғ коммунистлар тўдаси (шундай, мен уларни "ҳар бир ажрашган оила маҳалламизга, жамиятимизга, партиямиз шаънига доғ" деган советча қарашда қолиб кетган сарқитларга ўхшатаман) ёниб турган оловга қайта-қайта отган.

Нима бўлди? Ҳимоя ордери иш бердими? "Профилактик суҳбат"ни анави махлуқ бирон жойига илдими? Йўқ, бу ерда нимадир жойида эмас. Тизимда носозлик бор. Нишонлик она ва қизининг қабристонда қони тўкилишига ўша носоз, носоғлом тизим ҳам айбдор. Қотиллик, яна биз билмаган, ОАВ ёритмаган ўнлаб, балки-да юзлаб қотилликларда шу тизимнинг ҳам "қўли" бор.

Аёлларини, оналарини, қизларини ҳимоя қилолмайдиган жамиятда яшаётганимдан уялдим, эзилдим, инградим бугун...

@tupponchaaa
504 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:40:33
#Шунчаки_ўйлар

Нега жаҳон чемпионатига чиқолмаслигимиз ҳақида

5-6 ой олдин вилоятда яшайдиган ошнам телефон қилиб, "Жўра, ўғилча футболни жинниси, шуни "Бунёдкор" академиясига жойласак" девди.

"Бунёдкор" академияси худди давлат сирлари сақланадиган муассасага ўхшаркан-э. Жуда узоқ уринишлардан сўнг, куни кеча жўрамни ўғлини синов-машғулотларига чақиришди:

"Бир ҳафта ўн кун бўлади кўрик, яхши ўтса "А" гуруҳига (фақат шу гуруҳ болалари ётоқхона билан таъминланар экан) олинади".

Машғулот тугагач, жўрага телефон қилиб "Қалей бўлди" десам: "Ошна, мен опкетаман ўғлимни. Ундан кўра ўқисин, калласи бутун" деди кутилмаганда.

Айтишича, ўша куни, академия тарбияланувчиларининг ота-оналари йиғилиб, тўполон қилган.

Шароитлар, ётоқхона аҳволи, емакнинг сифатсизлиги ва ўқувчилар гуруҳларга копток қилиб отилишидан норозилик билдирган.

Воқеага шахсан гувоҳ бўлган жўрамнинг чала пишган тарвузи эса табиийки қўлтиғидан тушган. Хуллас, шахматдан қўймасин.

ПАҚ...

@tupponchaaa
732 viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:07:49
#Аччиқ_ҳақиқат

Ўзбекистонда иш ҳақи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб, 278,7 долларни (3 миллион 38 минг сўм) қайд этибди.

ПАҚ...

@tupponchaaa
973 views09:07
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:53:40
#Дарвоқе

"Шум бола"даги дарвеш эсингиздами? Сизга ҳам бу рол қандайдир ортиқча, маъносиз, ёпишмаган гажакдек туюлганми?

Сабаби бор экан. Фильм режиссёрининг айтишича, "Слишким фожиали тақдир" (СССР даврида фожиага бало борми) деган важ билан Бахтиёр Ихтиёров ўйнаган бу образни ўша пайтдаги "маънавиятчи"лар чопворган.

Ҳа, кейин анави тандирдан чиқиб ош ейиш саҳнаси бор-ку, ўшангаям эътироз бўлган. Яъни, нега “оддий гигиена қоидаларига риоя этилмаган, овқатни қошиқ-вилка билан эмас, нега қўлда ейишган?" дея дағдаға қилинган.

Как раз ўша моментдаги "эротик саҳна" ҳақида Гулчехра Саъдуллаеванинг иқрорлари ҳам зўр чиққан.

Хуллас, ўқинг манов мақолани. Одамлар ҳозирги қисқа, бетартиб, шокизм типидаги сохта ахборотларга ғарқ бўлиб кетмаслиги учун ҳам мана шундай жонли, ўйчан лонгридлар кўпроқ бўлиши, медиа майдонни тўлдириб ташлаши керак . Раҳмат муаллифга.

Мезза қилдим.

@tupponchaaa
838 viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:44:01
#Буюклар_ҳақиқати

— Мистер Клей...
— Муҳаммад Али, жаноб!

@tupponchaaa
794 views03:44
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:42:05 #Аччиқ_ҳақиқат

Блогер Хушнудбек бу йилги тест синовларида абитуриентларнинг ярмидан кўпа "2" олганини "даҳшат" деб атаган эди. Олтинсойлик ўқитувчи бунга раддия берибди. Даҳшат:

1. Аномал иссиқ шароитида ДТМнинг соат 10 га қадар абитуриентларни 3 соат давомида қуёшнинг тиғида қимирлатмай олиб ўтириши- бу даҳшат, ҳатто жиноят.

2. ДТМ қўйган навбатчиларнинг абитуриентларни рухсат этилган Панама билан имтиҳонга қўймай (Деновда 14-август куни ўзим гувоҳ бўлганман), телефон олиб киришга рухсат бериши бу даҳшат, оғир жиноят.

3. Ўша телефонни киритишига йўл қўйиб берганларнинг сояда қолиб, ит ҳам эсламаслиги бу даҳшат, жиноят.

4.Тест тузаяпмиз деб Халқни алдаб тайёр тўпламни таржима қилиб қўя қолиш бу даҳшат.

5. Ўқувчиларнинг 2-, 3-сменаларда ўқиши бу даҳшат.

6. Мослаштирилган биноларда кичкина хоналарда 40-45 нафар ўқувчиларнинг ўқиши бу даҳшат.

7. Ана шу ўқувчиларнинг устозлари бир ярим-икки миллион сўм ойлик олиши бу даҳшат.

8. Ойлик маошини икки миллионга етказиш учун ўқитувчиларнинг август ойида дарс талашиб мактабларни жанг майдонига айлантириши бу даҳшат.

9. Бир йилда айрим ўқитувчиларнинггина 460 минг сўм билан рағбатлантирилиши эса бу даҳшатгина эмас, балки уят.

10. Ўн минглаб 140-150 балл тўплаган абитуриентлар кўчада қолиб, 10-15 балл тўплаган абитуриентларнинг супер-мупер контрактда талаба бўлиши бу даҳшат ...

Яна қанча даҳшатлар навбатини кутиб турганини ўзингиз ҳам билиб турибсиз...

@tupponchaaa
1.4K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash