Get Mystery Box with random crypto!

Тасаввур қилинг, ҳаёт - бу ўйин бўлиб, унда сиз бешта тўпни ж | FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI

Тасаввур қилинг, ҳаёт - бу ўйин бўлиб, унда сиз бешта тўпни жонглёр сингари тинимсиз ўйнатмоқдасиз. Бу тўпларнинг номи — “иш”, “оила”, “соғлиқ”, “дўстлар” ва “обрў-эътибор”. Ва сиз ушбу тўпларни доим тинимсиз ҳаракатда бўлишини истайсиз. Бир кун сиз шуни англайсизки, “иш” номли тўп резинадан тайёрланган, агар уни тушириб юборсангиз, қайтиб сакраб чиқади. Қолган тўплар эса шишадан тайёрланган, уларнинг бирортасини тушириб юборсангиз, ё дарс кетади, ёҳуд синиб кетади.

Джеймс Паттерсон

P.S.:
Биз эса асосий умримизни "иш" номли тўпчани айлантириш билан ўтказиб юборамиз. Натижада эса қолган тўпчаларнинг синишига сабабчи бўлишимиз мумкин. Шунинг учун иш-иш деявермасдан, ўзингиз ва атрофингиздагиларга ҳам эътибор қаратинг!