2021-08-11 17:37:35
Кўринг, ўқинг, фақат йиғламанг...
Бугун Баҳодирнинг куни, қанча гапирсак ҳақли. Ушбу видеони ҳам жуда таъсирли қилиб ишлашибди, одамни беихтиёр эти жимирлаб, қалби фахрга тўлади.
P.S.: кўпчилик аввалги постларимизда Баҳодирнинг отаси ҳақида ҳам сўрашганди.
Исомиддин аканинг ўзи ҳам полвон бўлган, самбо бўйича спорт устаси эди. Ёлғиз ўғли Баҳодирни болалигидан спортга олиб борди, у чемпион бўлиши учун борини берди.
Аммо 2015 йили Исомиддин ака оғир дардга чалинди, бош мия ўсмасининг энг оғир тури деб ташхис қўйишди.
2016 йил Баҳодир Хитойда 3 ой тайёрланиб, Осиё чемпионатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Чемпионатда қўли жароҳат олгани сабаб операция қилинди. Aйнан ўша кун, тақдири азал ҳам ўз ҳукмини ўтказиб, Исомиддин полвон омонатини Ҳаққа топширди. Шифокорлар рухсат бермаса ҳам, Баҳодир ўша заҳоти отасини сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга қайтди.
Ўша йили оғир руҳий тушкинлик билан Рио Олимпиадасида қатнашган Баҳодир ғолиб бўлолмаганди.
Сўнгра Баҳодир 2019 йил жаҳон чемпиони, бугун Олимпиада чемпиони бўлди. Афсуски, Исомиддин ака бу кунларни кўра олмади.
Ўғлининг бугунги ғалабасидан раҳматли Исомиддин аканинг ҳам руҳлари шод бўлишидан умидвормиз, ҳақларига дуодамиз.
Қобил фарзанд ота-онаси тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам раҳматлар олиб келади. Барчамизнинг фарзандимиз шундай бўлсин, илоҳим.
Отангга раҳмат, Баҳодир! Онангга раҳмат, Баҳодир!
@xushnudbek
484 viewsZoir Almuratov, 14:37