Get Mystery Box with random crypto!

#топганларим Биз бир ёшдамиз! Канал яратилиши учун роппа-рос | Топганларим ва англаганларим...

#топганларим

Биз бир ёшдамиз!

Канал яратилиши учун роппа-роса бир йил олдин бел боғланиб, катта таассуротлар билан уни очишга жазм этган эдик.

Шу давр оралиғида уч юздан ошиқ пост жойлаштирилди. Бу постларимиз асосан, тарбия, ҳаёт фалсафаси, оилавий муносабатлар, дилтортар мусиқалар ҳамда ҳазиломуз видеороликлар билан бойитиб борилди.

Кимгадир ёқди, кимгадир ёқмади. Кимлардир бизни тарк этди, кимлардир бизга содиқ қолди. Кимлардир маълум-номаълум сабаблар ила зимдан кузатиб боришди ва боришмоқда. Қандай ҳолатда бӯлса ҳам, биз ҳар бир обуначимизни ҳурмат қиламиз ва юрагимизга яқин оламиз.

Биз сизларни, яъни қуллаб-қувватлаб турганларни яхши кӯрамиз!
Бизни кузатишда ва қуллаб-қувватлаб туришда асло чекинманг!

Барчаси учун ташаккур!



@topganlarim_anglaganlarim