Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат_бекати Гўзал қалб қиссаси. Бир куни бир бадавлат киши | Топганларим ва англаганларим...

#ибрат_бекати

Гўзал қалб қиссаси.

Бир куни бир бадавлат киши камбағал одамга бир саватда эскирган овқат берди. Камбағал одам юзида табассум билан саватни олиб, қасрдан чиқиб кетди. Бориб, саватнинг ичидаги нарсаларини бўшатиб, тозаладида, унга энг чиройли гуллардан солиб, яна қасрга қайтди. Гул солинган саватни ҳалиги бадавлат кишига берди. Бадавлат киши бундан ажабланиб, «Мен сенга саватда айниб қолган овқат берган эдим, сен бўлса саватни чиройли гуллар солиб қайтарибсан?» деди. Шунда камбағал: «Ҳар бир инсон қалбида борини улашади. Қалби гўзал бўлса гўзалликни, қалби қабиҳ бўлса қабоҳатни улашади», деб жавоб берди.

Гўзал қалбли инсонлардан бўлишлик насиб қилсин
...


@topganlarim_anglaganlarim