Get Mystery Box with random crypto!

Али Гулистони ✍️

Telegram kanalining logotibi tolibi_ilm77 — Али Гулистони ✍️ А
Telegram kanalining logotibi tolibi_ilm77 — Али Гулистони ✍️
Kanal manzili: @tolibi_ilm77
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 921
Kanalning ta’rifi

Бу илми канал Реклама га ўрин йоқ
Сизга фойдамиз текса хақимизга дуо қилсангиз кифойа

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-14 04:23:54 #Дин_ва_шариат

Дин ва шариат нима?

Аллоҳ таолонинг бандаларига юборган ҳукмлари тўплами.

Аллоҳ таоло бандаларига қандай ҳукмлар юборган?

Бандаларига дунё ва охират роҳатларига етишмоқлари учун тўғри йўл-йўриқлардан иборат ҳукмлар юборган.

У ҳукмларда қандай ишларнинг баёни бор?

Банда қилиши лозим бўлган ва қилиши таъқиқланган вазифаларнинг баёни бор.

Аллоҳ таоло дин ва шариат ҳукмларини бандаларига қайси йўл билан билдирди?

Аллоҳ таоло бандалари ичида энг лойиқларини пайғамбар этиб сайлади ва ўша пайғамбарларга фаришта Жаброил (а.с.) воситасида дин ҳукмларини ўргатди. Сўнгра пайғамбарлар бу ҳукмларни одамларга етказдилар.
117 views01:23
Ochish/sharhlash
2023-03-14 04:19:58 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бомдод намози савоби кўп ва аҳамияти катта намоздир. Баъзиларда “Нега Аллоҳ таоло бандалари бомдод намозини адо этиши учун бу пайтни, яъни уйқу пайтини ихтиёр қилди?” деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Инсон бирор мукофотга эришганда ёки бирор воқеадан хурсанд бўлганда, гўзал манзарани кўрганда, миясида дофамин деган секреция, гармон ишлаб чиқарилади.

Хўш, дофамин нима? Бу – роҳатланиш ва завқланиш учун жавобгар нейромедиатор (нервларга сигнал узатувчи восита). Биз учун ёқимли бирор нима рўй берган пайтда миямизда дофамин ишлаб чиқарилади. Кечасидаги уйқу миянинг бу моддани камроқ ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Шунда мия кундузи бу моддани кўпроқ ишлаб чиқаришига имкон қилинган бўлади. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш дофаминнинг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Мана шунда мия ўз вазифасини юксак лаёқат билан бажаради. Натижада, инсон хушкайфият, хурсанд ҳолда бўлади.

Ушбу суратда дофаминни кўряпмиз. У мия ҳужайралари орасида гармон, асаблараро узатгичи вазифасини бажаради. Бу модда кўпайгани сари мия энг яхши ҳолатда, инсон эса баҳри дили очилган, ёқимли туйғулар оғушида бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида бундан бир минг тўрт юз йил олдин айтиб қўйганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳадисдаги «Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади» деган гап ҳозирги замон илмининг хулосасидир. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш кишини нафсий, руҳий хотиржамликка олиб боради.

Эй мўмин биродарим! Энди бомдод намозига уйғониб, танангизда тетиклик, қалбингизда хотиржамлик, кайфиятингизда кўтаринкилик, бутун жисмингизда хушҳолликни ва, энг муҳими, Аллоҳнинг фарзини адо этиб, улкан савобларни қўлга киритинг.

Абдуддоим Каҳел
127 views01:19
Ochish/sharhlash
2023-03-13 20:02:29
#Табасум

Акамиз сайр қилиб йурганларида Фиравин авлодини хайкалини кўриб қолиб Аллохни борлигини унга калтак билан еслатиб қўйди

@xayoteshonqulov
131 views17:02
Ochish/sharhlash
2023-03-13 19:36:41
Қўлимдаги бу нарса охиратимга фойда бермаса Мен учун бу харомдир.

@xayoteshonqulov
132 views16:36
Ochish/sharhlash
2023-03-13 18:52:07
Сураи Фотиҳа 5 ояат

إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ

Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.

@xayoteshonqulov
127 viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2023-03-13 16:59:40
Бир кишини унинг бир гуноҳи туфайли мазаммат қилдим. Ўша гуноҳ ўн беш йил ўтиб мени топди...

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

@xayoteshonqulov
131 views13:59
Ochish/sharhlash
2023-03-13 13:34:27
Руҳшунослар фалсафаси, дўхтирлар тавсияси ва осуда мусиқа таъсиридан узоооқда туриб айтаманки:
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ИНСОН ҲАҚИҚИЙ САОДАТ ТАЪМИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУЙМАЙДИ!

@xayoteshonqulov
138 views10:34
Ochish/sharhlash
2023-03-13 01:47:14
Жаннатга қандай борса бўлади

@xayoteshonqulov
156 views22:47
Ochish/sharhlash
2023-03-12 22:49:26
Сураи Нисо ояти 4

وَءَاتُواْ ٱلنِّسَآءَ صَدُقَٰتِهِنَّ نِحۡلَةٗۚ فَإِن طِبۡنَ لَكُمۡ عَن شَيۡءٖ مِّنۡهُ نَفۡسٗا فَكُلُوهُ هَنِيٓـٔٗا مَّرِيٓـٔٗا

Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
154 views19:49
Ochish/sharhlash